Ражм
Ражм — тошбўрон қилиш, фақат зино қилганлик учун қўлланиладиган қатл тури. Р. ҳақидага масала тўлалигича фиқҳнинг укубот бўлимига тегашлидир. Р. жоҳилият давридаги ҳуқуқий нормалардан қабул қилиниб, Қуръон ва сунна билан тасдиқланган. Р. фақат суд ҳукмига биноан, қози ёки унинг вақилининг назорати остида амалга оширилади. Махсус ажратилган ерда тўпланган кишилар маҳкумга қарата тош отиб, уни ўлгунча тошбўрон қиладилар. Агарда зино гувохлар кўрсатмалари билан аниқпанган бўлса, биринчи тошларни гувохдар отиши лозим, агарда зинокор ўз гуноҳига иқрор бўлса - имом ёки қози отиши керак бўлади. Жазоланувчи ўзини четга тортмаслиги ёки қочиб кетмаслига учун боғланган ёки тиззаси ёхуд белигача ерга кўмилган бўлмоғи лозим. Аёл киши қатл етилаётган пайтда уни чачвон билан яхши ўралган бўлишига ва ўлаётиб бадани очилиб қолмаслигига еътибор бериш талаб қилинади. Агар зинокорнинг ақли норасо еканлиги аникланса, қатл бекор қилинади. Агарда ҳомиладор аёл жазога тортилиши керак бўлса, унда баъзи мазҳабларга кўра, то аёл туғгунича қатл қолдирилади, бошқасига кўра еса, емизиш даври тугагунча ёхуд қатл умуман бекор қилинади. Зинони исбот қилиш амалда жуда мураккаб бўлганлиги туфайли барча замонларда камдан-кам ҳолларда Р. жазоси қўлланилган. Кишини кўча-куйда ҳеч кандай текширишсиз ва судсиз тошбўрон қилингани ҳақида кенг тарқалган тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар ғирт чўпчакдан бошқа нарса емас.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!