Равшанийлар
Равшанийлар — Афғонистонда вужудга келган ислом динидага фирқа. Боязид Ансорий (1525-1572) таълимоти асосида пушту деҳқонларининг маҳаллий ҳукмдорлар ва бобурийлар сиёсатига қарши ҳаракати кучайган. Пири Равшан деб ном олган (фирқанинг номи шундан) Боязид Ансорий, сўнгра унинг ўғиллари ва набиралари раҳбарлигидаги бу ҳаракат 17-а.нинг 30-й.ларигача давом етган, кейин бостирилган. Р. анъаналари ислом анъаналаридан бирмунча фарқ қилган. Р. ҳаракати пушту халқи миллий онгининг шаклланишига таъсир кўрсатган, ўз даврида бу халқнинг йирик шоирлари Арзони, Давлат, Мухлис ва б. Р. тарафдори еди. Уларнинг ва Р. баъзи раҳнамолари адабий меросининг пушту адабиётида муайян ўрни бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!