Работ
Работ — 1) 7-10-а.ларда Кичик ва Ўрта Осиё ҳамда Шимолий Африканинг мусулмонлар ва христианлар (ёки бутпарастлар) ёнма-ён яшаган ҳудудларида вужудга келган ҳарбий истеҳкомлар ёки қалъалар. Р.ларда истиқомат қилган мусулмонлар одатда кўнгиллилар сифатида ғайридинларга қарши урушларда қатнашганлар. 11-12-а.ларда Марокашда пайдо бўлган ал-Муробитун ҳаракати ва давлати ўз номини Р. атамасидан олган. Айни вақтда Еронда Р. ўзининг ҳарбий аҳамиятини йўқотди ва дарвиш-қаландарларнинг қароргоҳи -хонақоҳларга айланди. Кейинчалик Р.нинг айнан шу маъноси бутун мусулмон дунёсига ёйилди. 2) Ўрта асрда мусулмон шаҳарлари ичкарисидага омборхона, карвонсаройлар ёки шаҳар ташқарисидаги бозорлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!