Қушайрий
Қушайрий — Абулқосим Абдулкарим ибн Ҳавозин (986-1072) - хуросонлик илоҳиётчи ва сўфий, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфдаги мумтоз рисола "ар- Рисола фи илм ат-тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф" ("Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф илми ҳақида рисола") муаллифи. Нишопур атрофидаги Устуво мавзесида деҳқон-араб оиласида туғилган. Болаликдан ҳарбий санъатдан (фурусия, истиъмол ас-силоҳ), араб тили, адабдан таълим олган. Ўсмирлик чоғида Нишопурга бориб машҳур сўфий-ашъарий Абу Али ад-Даққоқ билан учрашган ва тез орада унинг севимли шогирдига, сўнгра еса, куёвига айланган. Устозининг маслаҳатига кўра, Қ. Абу Бакр ат-Тусийдан шофиъия фиқҳини, сўнгра ашъария каломини ўша даврнинг йирик алломалари Ибн Фуроқа ва Абу Ишоқ ал-Исфароинийлардан ўрганган. Ад-Даққоқ вафотидан сўнг Қ. унинг мадрасасида сўфийлар мажлисига (мажлис ат-тазкир) раҳбарлик қилган. 1046 й. ҳаждан қайтгач, Қ. мадрасада ҳадисдан сабоқ бера бошлаган (мажлис ал-имло) ва тез орада Нишопурнинг енг кўзга кўринган диний арбобига айланган. Тахм. 1048 й.дан еътиборан раҳбарларидан бири Қ. бўлган ашъарий-шофиъий гуруҳи нишопурлик ҳанафийлар томонидан қаттиқ қувғин остига олинган. Ҳанафийларни салжуқийлар вазири ал-Кундурий қўллаб-қувватлаган. Қ. қамоққа олинган, сўнфа тарафдорлари томонидан озод қилиниб, Бағдодга кетган, у ерда халифа ал-Қоим саройида ҳадис илмидан дарс берган. 1063 й. вазир халифа ғазабига учраб, сўнгра қатл етилган (1064). Қ. Нишопурга қайтган. Қ. исломий илмга доир 20 дан 30 тагача, жумладан 2 та тафсир, ҳадислар, сўфийлик назарияси ва амалиётига доир асарлар ёзган. Унинг "ар-Рисола фи илм ат-тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф" асари сўфийлар учун қўлланма бўлган ва шундай бўлиб келмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!