Қутб
Қутб — тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфдаги енг юқори даража Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф фалсафасига биноан, Қ. комил инсон Аллоҳнинг ер юзидаги "халифаси", унинг инсоният билан алоқасида воситачи. Сўфийликда Қ. ва б. юқори мартабаларга еришган шу каби зотлар ҳақидаги қайдлар Тустарий ва Ҳаким Термизий (9-а.) асарларида учрайди. 10-11 а.ларга келиб, барча сўфийлар Қ.ни тан олишган, дейиш мумкин. Улар дунёда бир вақтнинг ўзида фақат бир Қ. яшаши мумкин деб ҳисоблашган. Шу боис Қ.ни "замон қутби "замон соҳиби" ва "замон марди" деб тавсифлашган. Сўфийлар фикрича, Қ. дунёда Аллоҳга маъқул келадиган тартиботни сақлаб туришга даъват етилган. Қ. оддий инсонлар каби оила қуради, молу дунё тўплайди пайғамбарларнинг халифалари сифатида халқни тўғри йўлга йўллаб туради. Лекин одамлар уларнинг Қ. еканлигани сезмайди. Қ ҳақидаги таълимот Ибн Арабий ва унинг издошлари томонидан баён қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!