Қуръон
Қуръон — (араб. - ўқимоқ, қироат қилмоқ жамлаш) - мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. Қ. ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир. "Улумул Қуръон" илми уламолари Қ.НИ қуйидагача таърифлайдилар: "Қ. - Аллоҳ таолонинг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ваҳий орқали нозил қилган, тавотур ила нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган, ожиз қолдирувчи каломидир". Тавотур ила нақл қилинган, дегани еса, каломни ёлғонга чиқариб бўлмайдиган даражада кўп сондага кишилар томонидан нақл қилинишига айтилади. Уларнинг ҳаммалари ишончли одамлар бўлиб, бирор оғиз ёлғонга яқинлашмаган, кўпликлари жиҳатидан ёлғонга келишиб олиш имконлари ҳам йўқ бўлади. Қ.нинг биринчи калимасидан охирги калимасигача, айнан худди шу тариқада накд қилинган. Қ.ни Аллоҳдан ваҳийнинг амийни - ишончли соҳиби бўлмиш, Жаброил (ас) Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нақл қилган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Қ. оятлари Жаброил (ас) томонидан қандоқ етказилишини кўпчилик саҳобалар ўз кўзлари ила кўриб, кулоклари ила ешитиб турганлар. Бунинг устига ҳар сафар ваҳий нозил бўлгандан сўнг, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам), менга мирзаларни чақиринглар, деганлар ва ваҳийни ёзувчи саҳобалар келганларидан сўнг, Жаброил (ас)дан ояти карималарни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, шундоқ қилиб ўқиб берганлар. Мирзалик қилувчи саҳобалар оятларнинг ҳар бир ҳарфини улкан еҳтимом ила ёзганлар, бошқа саҳобалар еса, ана шундоқ еҳтимом ила ёд олганлар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 40 ёшга етганларида Макка атрофидаги тоғлардан биридага Ҳиро номли ғорда Қ.нинг биринчи оятлари нозил бўла бошлаган. Бу жараён Маккада ўн уч йил, Мадинада ўн йил, ҳаммаси бўлиб йигирма уч йил давом етган. Қ. суралардан иборат, сура Қ.нинг бир бўлага бўлиб, уч ёки ундан кўп оятни ўз ичига олади. Қ.да 114 та сура бўлиб, ҳар бирининг ўз номи бор. Баъзи сураларнинг исми суранинг аввалидаги сўздан олинган. Баъзилариники еса, ўша сурада зикри кўпроқ келган нарсаларнинг номига қўйилган. "Сура" сўзи луғатда, қўрғон, манзил ва шараф маъноларини англатади. Уламолар истилоҳида еса, сура - Қуръон оятларининг бошланиш ва тугаши белгиланган мустақил тоифасидир. Бошқача қилиб айтганда, Қ. оятларининг қўрғон ила ўралгандек, бир тоифасига сура, дейилади. Қ. каримдаги енг қисқа сура Кавсар сураси бўлиб, уч оятдан, енг узун сура Бақара сураси бўлиб, 286 оятдан иборатдир. Қ. суралари икки қисмга бўлинади: 1. Ҳижратдан аввал тушган суралар - "Макка суралари" (Маккада тушган) дейилади. 2. Ҳижратдан кейин тушган суралар - "Мадина суралари" (Мадинада тушган) дейилади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қ. оятларини фариштадан ешитиб, ёдлаб олар едилар. Кейин бошқа мусулмонлар у кишидан ешитиб, ёдлаб олишарди. Шу билан бирга, ёзишни биладиган одамлар, шу жумладан, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб каби кишилар ўзларига муяссар бўлган хурмонинг пўстлоғига, япалоқ тошларга, катта суякларга, терига, қоғозга ва шунга ўхшаш нарсаларга Қ.ни ёзиб борганлар. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга янги тушган оят қайси сурадан еканини ва қаерда туриши лозимлигини кўрсатиб берганлар. Шундай қилиб, йигирма уч йил давомида Қ. фаришта орқали тушиб ҳам бўлган. Пайғамбар (ас) ва саҳобалар ёдлаб ҳам бўлишган ҳамда ёзишни биладиганлар ёзиб ҳам бўлишган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлик вақтларида, яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қ. жамлаб китоб шаклига келтирилмаган. У кишининг вафотларидан кейин Қ. кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўнг мусулмонларга Абу Бакр (ра) бошлиқ етиб сайланди. Унинг даврида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттиқ жанглар бўлди. Ўша жангларда Қ.ни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда Умар Абу Бакрга, қорилар ўлиб кетаверса, Қ.га зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб жамлаб қўйиш керак, деган маслаҳатни берди. Абу Бакр Зайд ибн Собит исмли саҳобани чақириб, бу ишни амалга оширишни унга топширди. Чунки, Зайд ибн Собит Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан жуда кўп бирга бўлган, Қ.ни енг яхши ёд олган ва уни пайғамбар ҳузурида ёзган, Пайғамбар вафот етадиган йиллари Жаброил фариштага Қ.ни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганида бирга бўлган еди. Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб (ра) ва б. Қ. каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: "Кимнинг қўлида ёзилган Қ. бўлса ва уни Пайғамбар ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қ.ни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди", деб еълон қиддилар. Улар масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниклик билан бир йилдан ортиқ вақтда Қ.ни жамладилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Шундай қилиб, Зайд ва Умар машаққатли уринишлардан кейин Қ.ни кийик терисидан ипшанган саҳифаларга ёзиб бўлдилар ва уни белидан боғлаб, Абу Бакрнинг уйига қўйиб қўйдилар. У киши оламдан ўтгандан кейин саҳифалар Умарнинг уйларида, у кишидан сўнг еса, қизлари ва пайғамбарнинг хотинлари Ҳафса бинти Умар ҳузурида қолди. Вақт ўтиши билан Ислом давлатининг чегараси кенгайиб, кўплаб халқлар ҳам мусулмонликни қабул қилиб, мусулмонларнинг сони кўпайгандан сўнг Қ.ни ўқишда турлича келишмовчиликлар чиқа бошлади. Бу ҳолатни кўрган ўша вақтдага халифа Усмон ибн Аффон Ҳафсадан Абу Бакр давридага саҳифаларни сўраб олиб, ундан олти нусха кўчиришга буйруқ берди. Нусхалар тайёр бўлгандан сўнг мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги марказий шаҳарларга биттадан нусхага биттадан қори қўшиб жўнатди ва ҳаммага фақат шу нусхадан Қ.ни кўчириш ва шу қоридан қироат ўрганишга буйруқ берди. Усмон (ра) Маккага бир дона мушаф билан бирга Абдуллоҳ ибн Соибни юборди. Шомга бир дона мушаф билан бирга Муғийра ибн Шиҳобни юборди. Куфага бир дона мушаф билан бирга Абу Абдурраҳмон Силмийни юборди. Басрага бир дона мушаф билан бирга Омир ибн Абдул Қайсни юборди. Мадинада қолган мушафдан одамларга қироат таълими беришни Зайд ибн Собитга топширди. Усмон (ра) ўзларига бир дона мушаф оддилар. Бу мушаф Имом мушаф деб номланган. Кейинчалик,нусха кўчириш йўлга қўйилиши жараёнида фақатгана Усмон даврида ёзилган нусхаларга суяниш жорий бўлди. Охири келиб, ҳар бир нусханинг ишончли еканини тасдиқлаш мақсадида, бу нусха Мушафи Усмонга мувофикдир, деб ёзиб қўйиладиган бўлди. Шундоқ қилиб, Қ.нинг ҳарфларини ёзиб услуби бир хиллиги ҳам сақлаб қолинди. Бу маънодаги еҳтиёткорлик шу даражага етдики, Қ.нинг ҳарфларига бирор нуқтачалик ҳам ўзгариш кирмасин, деган қасд ила уламолар, мушаф ичига гул, дарахт барги ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларни мутлақо қўйиб бўлмайди, акс ҳолда, ўша нарсалар саҳифага ёпишиб қолса, шубҳа пайдо бўлиши мумкин, деб фатво чиқардилар. Замон ўтиши билан олиб борилган маслаҳатлардан сўнг, кишилар Қ.ни хато ўқимасликлари ва Қ. қироати ҳақида турли ихтилофларга тушмасликлари учун, мушафларга фатҳа, касра, замма аломатлари қўйиш керак, деган фикрга тўхтадди. Бунда ҳам асл ҳарфларга зарра ўзгариш аломати кирмаслик шартлари ишлаб чиқилди. Тарихда бу иш Қ.ни нуқталаш, номи ила собит бўлди. Чунки, мазкур ўта аҳамиятли ишни ҳазрати Алининг амрларига биноан амалга оширган олим Абул-Асвад ад-Дуалий юқорида зикр қилинган аломатларни ҳарфларнинг усти, ости ва ўртасига қўйилган нуқталар ила ифодалаган еди. Кейинчалик, замон ўтиши билан, вазият тақозо қилганда, бошқа аломатлар ҳам худди шундай еҳтиётлик ва аниқлик билан қўйиб чиқилди. Замон ўзгариб, техник тараққиёт даври келганда, Қ.ни техник жиҳозлар воситасида чоп етиш масаласи кўндаланг бўлди. Уламолар дастлаб, бу ишга руҳсат бермадилар. Улар мазкур услуб ила чоп етиш Қ.нинг обрўсига тўғри келмайди, деган тушунчага | борган едилар. Вақт ўтиши билан мусулмонлар ! ҳам чопхона ишларини ўзлаштирдилар, Қ. каримни кўплаб чоп етишга еҳтиёж ортиб борди ва уламолар керакли шартларни қўйиб, Қ.ни чоп етишга изн бердилар. Қ. ислом динига оид барча ҳукмларнинг асосий ва 1-манбаидир. Мусулмон фақиҳлар | бирор нарсанинг шариатдаги ҳукмини билмоқчи бўлсалар, албатта, олдин Қ.га | мурожаат қиладилар. Ўша ўзлари излаётган ] ҳукм ҳақида Қ.да бирор ҳукм бўлса, уни дарҳол И қабул қиладилар. Уша нарса Қ.да бўлмаган тақтсирдагана суннат, ижмў, қиёсга мурожаат қилишга ўтадилар. Бошқа соҳаларда ҳам худди шундоқ. Ҳатто араб тили қоидалари ҳам Қ.даги сўзлар ва оятлардан олингандир. Қ. ўзига еътиқод қилувчи халқлар ҳаётида ва тарихида асосий ўрин тутган китобдир. Бу китоб мазкур халқларнинг илм-маърифат, адабиёт, турмуш тарзи, қонун-қоидалари, урф-одатлари ва дунёқарашлари ва б. нарсаларда ўзининг салмоқли изини қолдирган. Ҳозиргача Қ. сон-саноқсиз одамлар томонидан ишончли тариқада нақл қилиниб келинмоқда. Бу нақлда асосий еътимод ёд олишгадир. Ҳар бир қори ўз шогирдига ҳар бир ҳарф, ҳар бир калима, ҳар бир оят ва хар бир сурани ўз устозидан қандоқ қабул қилиб олган бўлса, худди ана шундай қилиб етказиши шарт. Шунинг учун ҳам ҳар бир Қ. ўқувчи мусулмоннинг кироат бўйича силсиласи Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) етиб боради. Ана шу силсилага суянилмаса, яъни авлоддан авлодга ўтиб келган расмий қироат изни бўлмаса, Қ. ўқувчи қори ҳисобланмайди. Қ. қироати тўғри бўлиши учун устоздан тажвид илмини ўрганиш керак. Шогирд ўз устозидан ҳар бир сўз талаффузини ва б. керакли нарсаларни ешитади ва ўзи тайёрланиб қайта ўқиб беради. Устози оят ёки сурани тўғри қироат қилинганига рози бўлганидан кейингана бошқа оят ва сураларни ўрганишга ўтилади. Ҳар бир мусулмон учун ўзига керакли микдорда Қ.дан ёд олиш фарз айндир. Ҳар бир мусулмон жамиятда ўзларига керакли микдорда Қ.ни тўлиқ ёд олган қорилар бўлиши фарзи кифоядир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!