Қурбонлик
Қурбонлик — (араб. маносик - яқинлик. худога яқинлашув) - худога яқинлашиш ВА унинг раҳм-шафқатига сазовор бўлиш учун худо йўлига жонлик сўйиш. Дастлабки даврларда кўп халқларда, жумладан, исломдан илгариги арабларда қулларни, ўз фарзандларини қурбон қилиш одати бўлган Қуръоннинг 108-Кавсар сурасида худо жаннатдаги кавсар ҳовузини ато етгани учун жонлиқ сўйиб Қ. қилиш ҳақида сўз боради Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг таржимаи ҳоллари ҳисобланган Сийрада Замзам булоғи суви камайиб турганда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг боболари Абдулмутталиб сувни кўпайтиришни худодан тилаб ўз ўғилларидан бирини Қ.ка атагани ҳақида ривоят сақланиб қолган Даврлар ўтиши билан инсонни қурбон қилиш одатини ҳайвонни қурбон қилиш одати егаллаган. Қуръон бўйича Иброҳим (ас) Аллоҳнинг буйруғига кўра, ўз ўғли Исмоил (ас)ни қурбон қилишга қарор қилганда, Аллоҳ уни тўхтатиб, боланинг ўрнига қўчқор сўйишни буюрган (37:99-107). Исломда Қ. ҳаж маросимининг қатъий ва мажбурий қисмларидан бирига айланган: ҳажда иштирок етганларнинг ҳар бири биттадан жонлиқни Қ қилиши шарт. Бу талаб исломда фарз деб белгиланган. Ҳажда иштирок етмаган мусулмонлар еса, ҳаж кунлари қурбон хайитини байрам қилади. Ўша куни ҳар бир ўзига тўқ-ғаний мусулмон Қ. қилиши лозим ҳисобланади Ислом таълимотига кўра, Қ. қилиши вожиб бўлган мусулмон нисобга (закот беришга) қодир бўлиши лозим. Аммо, нисобга ега бўлмаган киши Қ. қилса саллаллоҳу алайҳи ва салламоб олиб, қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Қ. учун сўйиладиган ҳайвон - қўй, мол, туя Бир қўйни бир киши Қ. қилиши мумкин. Мол туяни еса, бир кишидан то етти кишигача бир бўлиб Қ. қилишлари мумки
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!