Қўим
Қўим — шиалик ақидасига кўра, ғайриқонуний ҳокимиятга қарши кўтарилиб (қўим) ер юзида адолат ўрнатиш учун келиши кутилаётган "Пайғамбар оиласи" аъзоси (Оли Муҳаммад)ни англатувчи атама. Маҳдийлик ғоялари шиалик муҳитида исломнинг бутун тарихи мобайнида ривожланиб ва сингдириб келинди. Қ. ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур 8-а. бошида Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия (тахм. 700 й. в.е.)нинг "қайтишини" кутган кайсонийлар муҳитида пайдо бўлган. 8-а.нинг тахм. 70-й.ларидан Али(кв) хонадонидан бўлган Қ.нинг қайтиши ғоясини илк исмоилийлар, хусусан, муборакийлар - Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жаъфар имомлиги тарафдорлари тарғиб қила бошладилар. Қарматлар уларнинг ғоявий издошлари еди. Имомийлар ва исмоилийлар муҳитида Қ. кўпинча Маҳдий ("тўғри йўлдан бошловчи") билан айнан бир деб ҳисобланади. Бу - Али хонадонига мансуб "яширин" имом Қиёматга яқин пайдо бўлиши лозим. Келиши кутилаётган Маҳдийга ишониш шиаликдаги асосий ақидалардан бири. Агарда суннийлар учун кутилаётган Маҳдий - "Пайғамбар (ас)нинг сўнгги ўринбосари (халифаси) бўлса, шиалар учун Қ. Маҳдий - "илоҳий кўрсатма"га кўра, тўла ҳокимиятга ега бўлган ва мутлақ бегуноҳ ҳукмдор. Бу - "мавжудлик кугби" (кутб ал-вужуд), у туфайли ерда ҳаёт мавжуд.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!