Қошоний
Қошоний — (ёки ал-Қоший), Камолиддин Абдураззоқ ибн Аҳмад (? - 1329) - йирик мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф ва шархловчи. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар оз. Қошонда туғилиб ўсган. Нуриддин Абдусамаднинг шогирди, Ибн Арабий ва унинг ваҳдати вужуд таълимотининг ашаддий мухлиси бўлган. Мана шу асосда у ваҳдат аш-шуҳуд таълимоти асосчиси ва Ибн Арабийнинг танқидчиси Ало уд-давла Симноний (1336 й. в.е.) билан ёзма мунозарага киришган ва унда, Жомийнинг сўзларига қараганда, ғолиб чиққан. Ибн Арабий, Ансорий, Ибн ал-Фариднинг тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга оид асарларига шарҳ ёзган. Қ.нинг мустақил асарлари жумласига Қуръонга ёзилган камида 2 шарҳ, "Латоиф ал аълом", "Рисола фи-л-қада ва л-қадар", сўфийликка доир терминларнинг машҳур луғати "Истилоҳот ас-сўфия" ва б.ни киритиш мумкин. Ибн Арабийнинг кўплаб ғоялари Қ.нинг моҳирона шархлари туфайли кейинга авлод сўфийларига етиб келиб, кенг тарқалган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!