Қарматлар
Қарматлар — исмоилийларнинг асосий шоҳобчаларидан бири тарафдорлари. Қ. ҳаракати 9-а. охирида Жан. Ироқда вужудга келган, Сурия ва Яманга тарқалган, деҳқонлар, кўчманчи бадавийлар ва ҳунармандлардан ташкил топган. Ҳаракат ўз номини унинг раҳбари ва ташкилотчиси Ҳамдон ибн ал-Ашъаснинг лақаби Қармат (ёхуд Қарматуя, Қирмит)дан олган. Унинг маъноси манбаларда турлича ("калта оёқ", "қизил кўз" ва б.) изохданган. Бироқ, Ҳамдонгача ҳам Қарматия номи бор еди, бу еса, Ҳамдон ўз лақабини ўша даврда мавжуд бўлган шиаликнинг бирон-бир ташкилоти номидан олган деб ҳисоблашга асос бўлади. Улар аббосийлар халифалигига қарши қўзғолонларга бошчилик қилган. Қ. ерга жамоа егалигини, умумий (қуллардан ташқари) тенглик ғояларини тарғиб етишган. Улар ислом маросимларини бажармаган, шариат қоидаларини тан олмаган, уларда масжидлар бўлмаган. Қ. мусулмонларнинг зиёратгоҳлари (мас., Каъба ва у ердаги "қора тош" - ҳажар ал-асвад)ни бидъат деб ҳисоблаган. 899 й. Қ. Баҳрайнни босиб олиб, ал-Ақсода (Шарқий Арабистон) ўз давлатини тузган, бу давлат 11-а. охиригача мавжуд бўлган. 930 й. ҳаж вақтида Қ. Маккага ҳужум қилиб, уни талон-торож етишган, ҳажга борганларни ўлдиришган, бир қисмини қул қилишган, у ердаги "Қора тош"ни парчалаб, ўлжа қилиб олиб кетишган (20 йилдан сўнг қайтарилган). Бу ҳол кенг халқ оммасини Қ.дан четлаштирган. 11-а. охири -12-а. бошларида Ироқ ва Еронда уларга қарши шиддатли кураш бошланган ва Қ. ҳаракати бостирилган. Кейинчалик Қ. исмоилийларнинг бошқа оқимларига қўшилиб, йўқолиб кетган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!