Қалб
Қалб — юрак, дил- илоҳиёт ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тушунчаси. Қуръони каримда "Қ." сўзи 133 марта учрайди. Қ. инсоннинг диний қақиқатларни англаб оладиган, имон ва тақводорлик хислатлари жо бўлган аъзоси сифатида тавсифланади. Қуръонга кўра, Аллоҳ гунохкор, имонсиз, золим кимсаларнинг Қ.ини муҳрлаб қўяди (10:74/75; 7:101/, уларни ўз марҳаматидан, ҳақиқатни билишдан маҳрум етиб, дўзах азобига маҳкум қилади. Тустарий, Балхий, Нурий, Термизий, Разолий каби алломалар фикрича, Қ. инсон ичидаги илоҳий сир бўлиб, шу туфайли инсон ҳатто фаришталардан ҳам юқори туради; Қ. Аллоҳ билан инсон муомала қилиб турадиган жойдир; Қ. нарсаларнинг туб моҳиятини кўра олади; художўйлар Қ.и биллур сингари тиниқ, гунохкорлар Қ.и еса, аксинча, занг босган (83:14) ва у ҳақиқатдан йироқдир. Қ. инсон хатти-харакатларини акс еттирувчи кўзгу бўлиб, саллаллоҳу алайҳи ва салламоб амаллар уни нурга тўлдиради, ёмон амаплар еса, аксинча, хиралаштиради. Сўфий ўз Қ.ини "юмшатиб", илоҳий билимларни ўзлаштириш учун ўзини тайёрлаб бориши, дунёвий истаклардан воз кечиши зарур. Қ. тушунчаси зикр билан чамбарчас боғликдир. Зикрда тил билан бирга инсоннинг барча аъзолари қатнашади, Қ. еса, улар ичида енг муҳими саналади. Зикр туфайли Аллоҳ сўфийнинг Қ.идан жой олиб, бажарадиган барча амалларининг бирдан-бир сабаби ва ҳаракатлантирувчи кучига айлана боради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!