Абодила
Абодила — (араб. абдуллоҳлар) – Фиқҳ илмида тўрт саҳобаи киром (Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Азз ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс)га нисбатан қўлланиладиган истилоҳ. Бирор фиқҳий масала А.нинг сўзи сифатида зикр етилса, бу масалада мазкур шахсларнинг муттафиқ (бир хил фикрда) еканлари тушунилади. "Абдуллоҳ" исмли саҳобаи киромнинг адади, ибн ас-Салоҳнинг сўзига кўра, икки юз йигирмага, ибн ул Фатҳуннинг забт ва таҳқиқига кўра еса, уч юзга етади, аммо "абодила" истилоҳи фақат мазкур тўрт шахсга нисбатангина қўлланилади. Илми фиқҳни тўла егаллаган бўлишига қарамай, Абдуллоҳ ибн Масъуд А. қаторига кирмайди. Чунки бу истилоҳ унинг вафотидан сўнг пайдо бўлган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!