Оғахон
Оғахон — исмоилийлар оқимидаги низорийлар фирқаси раҳбарининг унвони. Ўрта аср охирларидан бошлаб низорий исмоилиилар ўртасида ўз раҳнамоларини тирик худо деб билиш, унинг амр-фармонларини сўзсиз адо етиш, унга назр-ниёзлар келтириб бериш одат тусига кирган. О.лар сулоласига 18-асрда еронлик бой Абул Ҳасан асос солган. У ўзини шиа имомларининг вориси деб даъво қилган. О. қароргоҳи Бомбей (Ҳиндистон) шаҳрида жойлашган. Исмоилийлар бошлиғи Султон Муҳаммадшоҳ (1877-1957) машҳур Олардан бири ҳисобланган. У Ғарбий Европа ҳукмдорлари билан тил бириктириб иш олиб борган, Англиянинг Ҳиндистондаги мустамлакачилик сиёсатини ёкдаб чиққан. О.лар бошқа мамлакатларда яшайдиган исмоилийлардан ҳам закот олиб туради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!