Оят
Оят — (араб. - илоҳий белги, мўжиза) -Қуръон сураларининг бандлари. Исломга кўра, О. Аллоҳнинг ўз елчиси Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ваҳий қилиб, бандаларга қўлланма сифатида юборган фармойиши, мўжизаси. Қуръоннинг 7-а.га оид илк нусхаларидаёқ суралар О. ларга бўлинган ва ҳар сура доирасида тартиб билан рақамланган. О.лар қад. араб тилида, бир қисми саж’ билан ёзилган. Айримлари қисқа иборадан, баъзилари бир неча жумладан ташкил топган. Сураларда О.ларнинг сони турлича (мас., енг қисқа О. "Ёсин" бўлиб, 2 ҳарфдан иборат, 103, 108, 110-суралар фақат 3 О.дан, енг узун 2-сура 286 О.дан иборат). О.ларни бир-биридан ажрата билиш, уларнинг бошланиш ва тугаш жойларини англаб етиш маъноларни яхши тушуниб етишга ва б. бир қанча ишларда ёрдам беради. Қуръон О.лари тартиби Аллоҳ томонидан белгиланиб Пайғамбар (ас) назорати остида амалга оширилган. Қуръон қироатида О.лар тартибини ўзгача қилиш қатъиян ман қилинган. Фуқаҳолар "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"ни қайси суранинг О.и еканлиги ҳақида турлича ижтиҳодга борганлар. Шофиъийлик мазҳаби уламолари "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ҳар бир суранинг бир О.и ҳисобланади, дейдилар. Ҳанафийлик мазҳаби уламолари "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" сураларнинг орасини бўлиб турувчидир, дейдилар. Ана шу турличалик оқибатида О.лар сони ҳақида ҳам турлича санокдар келиб чиққан. Авваллари Қуръон О.ларига рақам қўйиш одати мутлақо бўлмаган. Шунинг учун ҳам исломий китобларда, фалон суранинг фалон рақами, О.и деган гаплар ҳеч учрамайди. Қуръон О.ларига рақам қўйиш яқинда чиққан од атл ардандир. Сураларни матнга ҳеч қандай ўзгартиш киритмаган ҳолда О.ларга тақсимлаш ва рақамлаш 20-а. бошларигача давом етган. Шунинг учун Қуръоннинг ҳар бир давр ва муҳитдаги нашрларидаги О.лар сони турличадир. Қуръон О.ларининг сони 6236 та екани кўпроқ манбаларда қайд етилган. Айрим О.лардан масжидлар, ислом мамлакатларидага расмий идоралар ва хусусий уйларнинг ички ва ташқи безаги сифатида фойдаланилади. Қабртошларга ҳам О. ёзиш учраб туради. Бир қанча О.лар ва уларнинг қисмларига мўжизакор, сеҳрли куч сифатида қаралиб, улардан тумор қилинган; бундай О.лар Оятул ҳафз (ҳимояловчи О.), Оятуш шифо (шифо О.) деб аталади.ОЯТУЛЛОҲ (араб. - Аллоҳ мўжизаси) -шиаликда мустақил фатво бериш ҳуқуқига ега бўлган дин олим (мужтахид)ла.рининг унвони. О. истилоҳи шу маънода 19-а. иккинчи ярмида ишлатила бошлаган, 20-а. 40-й.ларидан еса, кенг қўлланилмоқда. О.лар диндорлар орасида катта обрўга, шиалик тарқалган давлатларда (Ерон, Ироқ) сиёсий таъсирга ҳам ега. О. унвони юзлаб уламоларда бор. Улардан бир нечаси "Оятуллоҳи узмо" ("Буюк О.") енг юксак обрўга ега бўлган биттаси "Маржаи тақлид" ("Тақлид қилинадиган инсон") деб аталади ва у барча шиаларнинг олий раҳнамоси деб танилади (яна қ. Ҳумайний).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!