Охират
Охират — (араб. - охирги кун, дунёнинг тугаш куни) - диний тушунча. О. ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар барча динларга хосдир. Исломдага О. ҳақидага тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур ва ривоятлар яҳудийлик, христианлик ва баъзи Шарқ халқдари диний ривоятларига қисман ўхшаб кетади. Қуръонда О. куни осмон ёрилиши, денгизлар тошиши, инсонларнинг тирилиб ўрнидан туриши, сўроқ қилиниши, гуноҳ ва саллаллоҳу алайҳи ва салламобнинг ўлчаниши, уларнинг ё жаннатга, ё дўзахга жўнатилиши тафсилотлари ва ш.к. кенг берилган. О. сўзининг синоними - маъод. Мусулмон илоҳиётида О. контсептсиясининг ишлаб чиқилиши икки йўналишда олиб борилган. Биринчиси - О.ни (уни шунингдек, дор ул-бақо ("абадий, боқий дунё") деб ҳам аташади) ва ердаги ҳаётни (уни шунингдек, дор ул-фано ("ўткинчи, фоний дунё") деб ҳам аташади) бир-бирига қарши қўйишда кўринди. Бу йўналиш сўфийлар, зоҳидлар орасида кенг тарқадди, кўп шоирларнинг севимли мавзусига айланди. Иккинчи йўналишда - О. ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлар янада ойдинлаштиришда, жаннат ва жаҳаннам, ўликларнинг тирилиши, уларнинг сўроқ қилиниши ва б. ишлаб чиқилган. Улар ислом ақоидининг муҳим белгилари бўлиб қолди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!