Офоқхўжа — Оппоқхўжа (1625, Кумул, Шарқий Туркистон - 1695, Қўқўн қишлоғи, Қашқар вилояти) - ислом ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф илмининг йирик тарғиботчиларидан бири ва Ёркенд хонлигида тахтда ўтирган хўжаларнинг дастлабкиси; Туркистон тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф илмининг раҳнамоларидан Маҳдуми Аъзамнинг авлоди. О.нинг исми Ҳидоятулло бўлиб, у халқ орасида ҳурмат белгиси бўлган "Офоқ" ("Ёруғ дунё" ёки "ёруғлик егаси") -хўжа номи билан машҳурдир. О. ёшлигада отаси Муҳаммад Юсуф ибн Ешон Калон билан турли шаҳарларда юриб билим ва тарбия олган. 1638 й.да Қашқарга келиб, отаси вафотидан сўнг бу ердаги оқтоғлик хўжаларга бош бўлган. 1670 й.да Ёркенд хонлигада юз берган ички курашлар натижасида О. Қашқарни тарк етиб Туркистон шаҳарларида, қалмоқлар (ойротлар) орасида ва Хеши йўлагадаги (Хеси-тсзоулан) вилоятларда диний тарғибот ишлари билан шуғулланган. 1678 й.да Тибетга бориб 2 йилга яқин яшаган ва бу ердага Будда дини вакиллари билан яқин алоқада бўлган. 1680 й. Тибет зодагонлари ёрдамида ойротлар хони билан танишган. 1681 й.да қалмоқдар томонидан Ёркенд хонлиги тахтига ўтқазилган. Унинг жасади Ёғду деб номланган жойдаги ота-бувалари қабри ёнига дафн етилган. Шундан бошлаб ушбу қабристон "Офоқхўжа мозори" деб номланиб, зиёрат масканига айланган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш