Осий
Осий — (араб. - исён қилувчи, итоатсиз, гуноҳкор) - диний ақидага кўра, Аллоҳнинг буйруқлари, Пайғамбарнинг суннат ва кўрсатмаларига риоя қилмайдиган, буюрилган вазифаларни бажариш ўрнига уларни бутунлай ёки қисман тарк етадиган, шаръан тақикданган ишларни қиладиган шахс. О. бандаларнинг тақдири Аллоҳга ҳавола етилади. Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, О. банда агар куфр ёки ширкка кетмаган бўлса, ҳар қанча катта-кичик гуноҳларига қарамай мусулмон-мўмин саналади, яъни кофир бўлиб қолмайди, балки гуноҳкор ҳисобланади. Бошқа баъзи диний оқимларга кўра, О. банда куфрга маҳкумдир. О.нинг қилган баъзи гунохлари учун бу дунёда ҳадд - шаръий жазо белгиланган. Мисол учун арақ ичганга дарра урилади. О.нинг қилган ҳар бир гуноҳи учун у дунёда алоҳида жазолар белгиланган. О. ўз гунохларидан чин дилдан тавба қилиб, уларни қайта такрорламаса, кечирилиши ваъда қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!