Омон
Омон — ("хавфсизлик") - мусулмонлар томонидан душманга, одатда номусулмонга берадиган хавфсизлик кафолати. Қуръонда бу атама йўқ, унинг ўрнига "живор" ("ҳомийлик", "ҳимоялаш мажбурияти") истилоҳи ишлатилган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг араб қабилаларига йўллаган номаларида "живор" билан бирга, шу маънодаги зимма (қ. Зиммий, а ҳли зимма) истилоҳи ишлатилган. О. фатҳ етилганларнинг ҳаёти ва мулклари дахлсизлиги кафолати маъносида Холид ибн Валиднинг Дамашқ билан тузган битимида (634 й.) учрайди. О.нинг зиммадан фарқи шундаки, у - кейинги ўзаро мажбуриятларни белгиламасдан туриб афв етилишдир. Мусулмон киши фақат бир ёки бир неча маълум шахсларга О.лик бериши мумкин ва уни бошқа мусулмонлар бекор қилишга ҳақлари йўқ. Фақат имом ёхуд унинг вакилигина бутун шаҳар аҳолиси ёки унинг гарнизонига О.лик бера олишга ҳакдидур. Ислом фатхдари даврида у сулҳ тузишнинг дастлабки шартларидан ҳисобланган. О.дан дахлсиз нома, хат шаклида номусулмонларни мусулмон мамлакатларида бўлиши (шунингдек, зиёратга келувчилар, саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар, сулҳ даврида душман томон ҳарбийлари) хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжат сифатида фойдаланилган. О.нинг бу шакли Европа давлатларини Усмонли турк салтанати билан сулҳ муносабатлари ўрнатилишида асос бўлган. Сўнгги ўрта асрларда О. - асир тушилаётган вақтда афв етишни, кечиришни сўраб қилинган илтижо.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!