Омин
Омин — (араб., сомийча - қабул ет, ижобат қил) - ислом, яҳудий ва масиҳий динларида диндорлар ўртасида "қабул етсин", "ижобат бўлсин" маъносида ишлатиладиган сўз. Қуръони каримдаги Фотиҳа сураси тиловат қилиб бўлингач, ўқиган ва ешитганлар "О." деб қўйиш лозимлига ҳақида ҳадиси шарифда кўрсатма берилган. Лекин уни имом қироати жаҳрий бўлган намозда баланд овоз (жаҳр) билан ёки ўз ичида (хуфя) айтиш кераклига тўғрисида уламолар турли ижтиҳод қилганлар. Ҳанафийлик мазҳабига кўра, "О." сўзини хуфя айтиш суннат. Муҳаммад (ас) ва саҳобалари уни баланд овоз билан айтганлари хусусида келган ҳадисларга Абу Ҳанифа ва ҳанафийлик мазҳаби уламолари аниклик киритиб, шундай далил келтирадилар: "Дуо ва илтижолар аслида хуфя, яъни паст овозда айтилиши лозим (Аъроф сураси, 55-оят). Шу билан бирга О.ни намозда хуфя айтилгани ҳақида ҳадислар ҳам бор. О.ни ошкора айтиш керак деганлар келтирган ҳадислар Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айтганлари ҳақидадир. У киши еса, имом бўлган ҳолларида айтганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!