Оиша
Оиша — (ра) (613-678) - Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хотинлари, биринчи халифа Абу Бакрнинг қизи. Лақаблари Сиддиқа, унвонлари Уммул-мўминин (Мўминлар онаси)дир. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин О. (ра) халифалик ҳокимиятига номзодлар ўртасидаги мунозараларда фаол иштирок етган. О. (ра) пайғамбарнинг сафдошлари Талҳа ва Зубайр томонида туриб Али тарафдорларига қарши чиққан. Ислом тарихида ҳазрати О. (ра)нинг илм жиҳатдан мавқеи жуда баланддир. О. (ра) бевосита Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга яшагани туфайли жуда кўп ҳадисларнинг ровийси ҳисобланади. Саҳобалар баъзи оилавий муносабатларга доир мураккаб масалаларни О. (ра)дан сўраб билиб олар едилар. Абу Бакр, Умар ва Усмон (ра) замонларида фатволар ҳам берган. О. (ра) тафсир, ҳадис, фиқҳни мукаммал билган, араб тили ва адабиётидан яхши хабардор бўлган. Ҳазрати О. (ра) ниҳоятда қаноатли аёл бўлиб, бутун ҳаёти давомида бир жуфтгина оёқ кийим, бир нечтагина кўйлак кийганлари ривоят қилинади. Мил. 678 й. 13 июлда вафот етган, жанозасини Абу Ҳурайра (ра) ўқиган. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!