Одамато
Одамато — (ас) - Қуръонга кўра, Аллоҳ томонидан яратилган ер юзидаги биринчи одам ва инсон зотининг отаси. Аллоҳ О. (ас)ни лойдан ўзининг ердаги ўринбосари (халифа) сифатида яратиб, унга ўз руҳидан жон ато етган. О. (ас) Абул-башар (инсоният отаси) деб ҳам аталади. Исломда О. (ас) биринчи пайғамбар ҳисобланади. Аллоҳ О. (ас)га барча нарсаларнинг номларини ўргатди ва бу билан О. (ас)ни фаришталардан юқори қўйди (Бақара сураси, 32-33-оятлар) ва фаришталарга О. (ас)га бош егиб сажда қилишни буюрди. Фақат Иблис сажда қилишдан бош тортди (Сод сураси, 73-78-оятлар). Иблис такаббурлиги ва саркашлиги туфайли жаннатдан қувилди. О. (ас) жуфти ҳалоли Момоҳаво билан жаннатда яшаб, уларга барча неъматлардан ейишга руҳсат берилди, фақатгина бир дарахтнинг мевасидан ейиш тақикланди (Аъроф сураси, 19-21-оятлар). Иблис О. (ас) билан Момоҳавони алдаб тақикланган дарахт мевасини едиради. Бунинг жазоси евазига улар жаннатдан чиқарилиб, уларнинг авлодлари ерда яшашга ва меҳнат қилишга маҳкум етилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!