Нуҳ алайҳиссалом — Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Инжилдаги Нойга тўгри келади. Қуръонга кўра, Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломни ўз қавмига пайғамбар қилиб юборган. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавми ичида узоқ умр кўрди, яъни, 950 йил яшади (Анкабут сураси, 14-оят). У турли илохларга, бутларга сиғинган қавмини тўғри йўлга бошлаб, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват етди. Лекин қавм унинг сўзига кирмади, уни масхара қилди. Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватига ҳатто ўзининг хотини ва бир фарзанди ҳам ишонмади. Шунда Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳдан ёрдам беришни, кофирларни жазолашни сўради (Шуаро сураси, 118-119-оятлар). Аллоҳ унинг илтижосини қабул етиб, Нуҳ алайҳиссаломга кема ясашни ва барча жониворлардан бир жуфтдан олиб кемага жойлаштиришни буюрди. Кейин осмондан жуда кўп ёмғир ёғдирди, ернинг ҳамма томонидан ҳам сув чиқартирди. Осмон суви билан ер суви қўшилиб улкан тўфон пайдо бўлди. Тўфонда барча кофирлар ҳалок бўлди, фақат кемадагилар соғ қолдилар. Тўфон бошланишидан олдин Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзандларидан бири кемага чиқмади. Нуҳ алайҳиссаломнинг оталик меҳри қўзғаб, ўғлини кемага чиқишга ундади. Аллоҳга куфр келтирган фарзанд еса, отасига рад жавоб айтиб имон келтиришдан яна бош тортди ва тоққа чиқиб жон сақламоқчи бўлди, лекин у ҳам ҳалокатга учради (Ҳуд сураси, 45-47-оятлар). Сув пасайгандан кейин кема Жудий тоғи устида тўхтади. Кема тоғ тепасига келиб тўхтаб, ер тўфон сувини ютиб битиргач, Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломни кемадан ерга тушишга буюрди. Нуҳ алайҳиссалом ва унга имон келтирган кишилар кемадан тушишди. Бу замин Мусил деган юрт еди. Нуҳ алайҳиссалом қиссасини баён қилувчи "Нуҳ" сураси ҳам нозил бўлган.


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш