Нусайрийлар — алавийлар- шиаликка мансуб фирқалардан бирининг тарафдорлари. 9-а.да яшаган Муҳаммад ибн Нусайр Басрий раҳнамо бўлган. Н.нинг асосий ақидаси шиаларнинг биринчи имоми халифа Алини илоҳийлаштириш (шундан "алавийлар" номи келиб чиққан), унда худонинг ўзи мужассамланган деб ишонишдан иборат. Уларнинг диний таълимоти ва маросимларига христиан дини ва айрим қадимий еътиқодлар таъсир етган. Христианликдаги муқаддас учлик (троитса) каби, Н. ҳам Муҳаммад, Али ва Салмон ал-Форисийни Худонинг уч хил намоён бўлиши, деб еътиқод қилади. Ислом ақидасининг зоҳири ва ботини (сирти ва ичи) бор дейишади ва шу орқали уни бузишга ҳаракат қилишади. Барча ҳаром нарсаларни ҳалол санашади. Улар ўз фалсафаларини юнон, ҳинд, форс ва насроний фалсафаларидан жамлашган. Улар Куёш, Ой ва ёритқичларга сиғинадилар, жоннинг кўчиб юришига ишонадилар. Уларнинг еътиқодида яна қуйидагилар асосий ўрин тутади: Н.нинг бир қисми Алини ойда яшайди деб еътиқод қилади, баъзилари еса, Қуёшда яшайди дейди. Н. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Али яратган деб еътиқод қилади. Ҳажни еътироф қилмайди. Закотни бошқа мусулмонлардек белгиламайдилар, балки хумс (бешдан бир қисм) берадилар. Н.нинг байрамлари қуйидагилардир: Наврўз -баҳор байрами, Еадир байрами, мубоҳала байрами, Қурбон ҳайити ва шунингдек, насронийларнинг чўқинтириш, барбарлик, Исонинг туғилган куни, хоч каби байрамларини ҳам нишонлайди. Ҳукмрон диний оқимлар томонидан асрлар давомида таъқиб қилингани сабабли Н. ўз еътиқодларини сир тутади, маросимларини кечалари, махфий адо етади. Уларда намоз, рўза ва б. ислом маросимлари, масжид каби ибодатхоналар йўқ. Н. ҳозир Сурия ва Туркияда бор.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш