Нуриддинбасир
Нуриддинбасир — шайх Нуриддин Басиро, Қутби чахордахум(?-1248) - Ўрта Осиёлик машҳур шайхлардан, мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф. "Кутби чахордахум" ("Ўн тўртинчи қутб") номи билан машҳур бўлган. Шайх Зайниддин бобо Куйи Орифонийнинг шогирди, халифаси бўлган. "Самария"да айтилишича, шайхликда тугалланиб, енг сўнгги босқичига мингач, йўлбошчисининг ғайбий ишорати юзасидан, онаси билан бирга Нўжкент (Тошкент яқинидаги қишлоқ)дан Самарқандга кўчиб келган. Н.Б.дан "Сизнинг замонингазда қутб кимдир?", деб сўралганда у: "биродарим Абдулло ўн учинчи кутбдир, биз ўн тўртинчимиз", деб жавоб берган. "Басир" аталишига сабаб, у онадан сўқир туғилган бўлса ҳам валийликнинг нури билан барча кўргуликларни кўрар еди. Н.Б. қабри Самарқанднинг Чокардиза қабристонида, Новадон арига бўйида жойлашган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!