Нурбахшия
Нурбахшия — шиалик ичидаги сўфийлик тариқати; 15-а. бошида кубровийлик тариқатидан унинг шиаликдаги тармоғи сифатида ажралиб чиққан. Асосчиси - саййвд Муҳаммад ибн Муҳаммад Нурбахш (1392-1464), баҳрейнлик араб бўлган. У ўз шажарасини шиа имоми Мусо ал-Козимга боғлаган. Шиа шайхи Хожа Ишоқ ал-Хутталонийнинг муриди бўлган. Қуръон ва "барча фанлар"ни яхши ўзлаштиргани учун устози унга Нурбахш лақабини ҳамда ўзининг вафот етиб кетган устози Кубровийлар шайхи саййид Али ал-Ҳамадонийнинг ҳирқасини бериб, хонақоҳга бош бўлишни топширган. Нурбахш тарафдорлари уни адолат ўрнатиш учун келган имом-Маҳдий ва халифа деб еълон қилганлар. Ироқда унинг шаънига атаб тангалар зарб етилган ва хутбалар ўқилган. Унинг довруғи Курдистон, Озарбайжон, Гилонга тарқалган. Темурийлардан Шоҳруҳ даври (1405-1447)да Н. тариқати қаттиқ қувғин остига олинган. Нурбахш қолган умрини Рай вилоятидаги кичик қишлокда шогирдлари орасида ўтказган. Н. ғоялари Еронда сафавийлар таълимотини қарор топишига замин ҳозирлаган. Н. таълимоти Муҳаммад Нурбахшнинг "ар-Рисолат ал-иътиқодия" ва "ал-Фиқҳ ал-ахват" каби асарларида баён етилган. Н. таълимоти негизида икки имомликка еътиқод қилиш ётади: ҳақиқий (ҳақиқия) ва қўшимча (идофия), уларни шунингдек, "катта жиҳод" ва "кичик жиҳод" деб ҳам атайдилар. Имомнинг ташқи ва маънавий сифатлари мажмуаси "кичик жиҳод" деб аталади. Ҳақиқий имом, қўшимча сифатларга ега бўлиб валий даражасига ҳам етиши лозим. Бунга фақат Али ибн Абу Толиб (кв) еришган. "Кичик жиҳод" белгиларини валийлик билан уйғунлашуви, Нурбахшнинг фикрича, "катта жиҳод"ни ташкил қилган. Нурбахш Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларидаги урф-одатларни тиклаш ва сақлаб қолишга, "янга удумлар"ни (бидъат)ни бекор қилишга даъват қилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!