Нур
Нур — илоҳий ҳақиқат, диний билимни ифодаловчи илоҳий нур ҳақидага тушунча. Ислом дини томонидан қад. динлардан (яҳудийлик, христианлик) ва юнон гаостикларидан ўзлаштирилган. Қуръонда Н. - Аллоҳнинг ўзини ҳам англатган ("осмонлар ва ер нури") (24:35) ва Уни ўз пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқали юборган ваҳийлари нури (61:8-9: 64:8). Устига устак бу - "тоза нур", "нур устига нур", уни оловга қиёслаб бўлмайди, у ердан ташқарида пайдо бўлган. Мусулмонлар анъанасида Н. - Аллоҳнинг кўплаб сифатларидан бири.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!