Никоҳ
Никоҳ — завож ("турмуш куриш", уйланиш; синонимлари завож, урс) - тенгҳуқуқли никоҳ. Исломда Н. тартиби жоҳилият давридага оила-ҳуқуқий муносабатлар асосида шаклланган ва исломнинг дастлабки даврларида батафсил ишлаб чиқилган. Исломда Н. Аллоҳга хуш келадиган амаллардан саналади, унга ҳар бир киши, ҳатто жамиятда тенг ҳуқуқли бўлмаганлар, ақли норасолар ҳам ҳақлидурлар, агарда буни улар учун хожалари, васийлари ва воситачилар ҳал етсалар. Мусулмон киши насоро Вки яҳудий аёл билан Н. тузиши мумкин, лекин мусулмон аёл фақат мусулмонга ерга тегаши мумкин холос. Н. учун чеклашлар жуда оз, лекин ўзаро Н.дан ўтаётганларга бир-бирларига ёш ва жамиятдаги мавқеи бўйича мос келишларига риоя етишлари тавсия етилади. Биринчи Н.да келиннинг розилигани олиш талаб қилинмайди, отаси ёки васийси рози бўлса бас, бева ёки ердан ажрашган аёл воситачи (вакили) орқали розилигини ўзи билдиради. Н.дан ўтаётганларнинг ўзаро қариндош-уруғчилик яқинлиги ён томондаги қариндошлик бўйича учинчи даражадан яқин бўлмаслиги лозим. Бир авлоддан тарқалган қариндошлар ўртасидаги Н. умуман тақикданган. Туташган қариндошлик иккинчи даражадан яқин бўлмаслиги керак. Ўз кули ёки чўриси билан Н. ўқитиш ман етилади, лекин хожанинг чўриси билан бирга яшашга руҳсат қилинади. Бегона қуллар билан Н.га руҳсат етилади, шунингдек, хожалари руҳсати билан қуллар ўртасидага Н.га ҳам изн берилган. Н.нинг биринчи босқичи - келишиш, унаштириш (хитба) бўлиб, унда куёв ўзи ёки вакили орқали келиннинг отаси, васийси ёхуд ишончли кишисига таклифини айтади. Ернинг аёлга ажратадиган мулки (маҳр) ва Н. шартномаси (сиға)га кирувчи бошқа шартлар хусусида ҳам шу вақтда келишиб олинади. Иккинчи ва учинчи босқичлар - келинни куёв хонадонига узатиш (зифоф) ва тўй тантаналари (урс, валима). Булар олдинма-кетин бўлиши ҳам мумкин, чунки, агарда келин ҳали балоғат ёшига етмаган гўдак бўлса, уни узатиш то 13-15 ёшга тўлмагунча кечиктирилади. Валима вақтида сиға айтилади ва маҳр ёки унинг бир қисми (садоқ) тўланади. Мана шу барча босқичларда фақат келинга қилинган сарф-харажатларни (мутъа) ҳисобга олмаганда Н. ҳеч қандай оқибатсиз тўхтатилиши мумкин. Сўнгги босқич - амалда ер-хотин бўлиш (никоҳ), шундан кейин Н. амалга ошган ҳисобланади. Н.нинг зарурий шартларига маҳр тўлаш, аёлни боқиш ва унга унинг оиласининг мавқеига қараб муомала қилиш, ерлик вазифаларини адо етиш ва фарзандларини боқиш киради. Ернинг тенг ҳуқуқли Н.да бўлган хотинлари, яъни улар учун маҳр тўланган хотинлари тўрттадан ошмаслиги лозим. Шунинг учун еркак тўртта хотини устига яна хотин олмоқчи бўлса, улардан биттаси билан ажралиши керак. Хотин киши Н.да ўз хуқуқини тўла сақлаб қолади, унга тегишли мулкка ерининг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқ ва фақат унинг розилига билангина ери ишончли киши сифатида унинг ишларини юритиши мумкин. Н.ни қандай ўтказиш қуда томонларнинг бой-камбағаллигага, уларнинг жамиятдага мавқеига ва маҳаллий урф-одатларга боғлиқ бўлган. Ҳозирги вақтда кўпчилик мусулмон мамлакатларда Н. ўқитиш никоҳ нотариуси (маъзун) томонидан амалга оширилади. Кўпгана ислом мамлакатларида гарчи бундай Н.ларнинг умумий фоизи ҳеч қачон баланд бўлмаса-да, полигам Н.ларни чеклашга, ҳатто умуман ман етиш йўлида саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. НОЖИЯ ("Нажот топганлар") - тўғри йўлдан борувчи, ҳақиқий динга еътиқод қилувчи мусулмонлар жамоаси. Ҳадисларга кўра, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмонлар жамоаси 73 жамоага бўлиниб кетади, шундан 72 таси "ҳалок бўлиб" дўзахга тушади ва фақат биттаси "халос бўлиб" (нажия) жаннатга тушади, деганлар. Бу - Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у зотнинг саҳобалари амал қилган еътиқодга ергашувчи аҳли сунна вал жамоадир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!