Неъматуллоҳийлар
Неъматуллоҳийлар — шиаликдаги сўфийлик тариқати тарафдорлари. Шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад ал-Боқир авлодидан ҳисобланган сайид Неъматуллоҳ Валий (1330-1431) асос солган. У Самарқанд, Ҳирот, Язд ва кўпроқ Кермонда яшаган. Хонақоҳи ва мақбараси ўша ерда. Султон Шоҳруҳ (ҳукмронлик даври 1405-1447) Н. ва уларнинг пири Неъматуллоҳни ўз паноҳига олган. 16-а.да Еронда шиалик ҳукмрон мафкурага айлангач, Н. тариқати кенг тарқалиб, асосан шаҳарларнинг саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-ҳунарманд доираларини ўзига жалб қилди. Н. сиёсий фаоллиги, давлатнинг ички ҳаётига таъсир кўрсатиши билан бошқа тариқатлардан ажралиб турарди. Н.нинг Ҳиндистонда ҳам тарафдорлари бўлган. Бу ердага Н. тариқатига аъзо бўлган ҳар бир шахс исмига Али шоҳ қўшимчаси қўшилишини шарт қилиб қўйганлар, бошқа жиҳатдан Ерондагалардан фарқ қилинмаган. Н. Али (кв) ва тариқат асосчиси Неъматуллоҳ Валийга садоқатли бўлишга қасамёд қилиб, ўз зикрларида Али (кв) ва яширинган имом-маҳдийни мадҳ етишган. Тариқат аъзоси босқич (таслим, зуҳд, фақр, ридо, маҳабба, фано, вафо)дан иборат йўл (марҳала)ни босиб ўтиши керак бўлган. Н.даги қутб лавозими меросий бўлган. 19-а. ўрталарида кўплаб гуруҳларга бўлиниб кетган. Унинг тарафдорлари Еронда ҳозир ҳам бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!