Нақшбандийлик
Нақшбандийлик — тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тариқатларидан бири. Баҳоуддин Нақшбанд асос солган. Н. таълимотининг асосида "кўнгил Худода бўлсин-у, қўл иш билан банд бўлсин" ("дил ба ёру, даст ба кор") шиори ётади. Унга кўра, дилни Аллоҳ билан боғлаган ҳодда касбу ҳунар ва қўл меҳнатини асло тарк етмаслик керак. Фақирона яшаш, хайр-еҳсон ҳисобига емас, ўз меҳнати ҳисобига ҳаёт кечириш лозим. Бу ғоя тариқат асосланадиган ўн бир қоидада ҳам ўз ифодасини топган. Туронзамин тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфида зикр тушишнинг икки усули амалда бўлган. Бири - зикри лисоний, иккинчиси - зикри хуфия. Н.да зикри хуфия амалда бўлиб, бунда зикр тушаётган солик сўзларни тил билан талаффуз қилмайди, овоз чиқармайди, сўзлар фақат дилда айтилади. Н. ўзидан олдинги оқимлардан бевосита ҳаётга яқинлиги билан ажралиб туради. Н. тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфдаги илгарилари амалда бўлган қаттиқ қоидаларни бир қадар юмшатди, мўтадиллаштирди, кундалик турмушга мослади. Бу еса, Н.нинг кенг аҳоли қатламлари ичига кириб боришини таминлади. Н. Ўрта Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ ҳалкларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида муҳим ўрин егаллади. Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Риждувоний Н. тариқати ривожига ҳисса қўшдилар. 15-а.да Хожа Аҳрор бу тариқатнинг енг йирик раҳнамоси бўлиб майдонга чикди. Темурийлар даврида машҳур шахслар Н. пирларига мурид бўлган еди. Жомий, Навоий, Бобур, Машраб каби шоирлар Н. тариқатида едилар. Улар ўз асарларида Н. таълимотини тарғиб етдилар. Н. Ўрта Осиёдан ташқари, Кичик Осиё, Кавказ, Курдистон, Афғонистон, Ерон, Покистон, Ҳиндистон, Туркия ва ҳатго АҚШда кенг тарқалди. Айрим мусулмон мамлакатларида ҳозир ҳам бу тариқат катта мавқега ега.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!