Нақиб
Нақиб — (араб. - бошлиқ, етакчи, раис) -ўзларини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) авлодларвдан деб ҳисоблайдиган сайид (ўзбеклар орасида -тўра)лар жамоаларининг етакчилари, раҳбарларининг лавозими. Н. лавозим сифатида ўрта асрларда халифалар ҳукмронлиги даврларида вужудга келган, ҳукмдорлар Н.лар орқали сайидлар жамоалари билан муомала қилган. Н.лар хазинадан таъминлаб турилган. Кейинчалик Н.лар сайидлар жамоалари ва авлодларининг раҳбарлари, уларнинг ҳаёти ва турмушида йўл-йўриқ кўрсатувчи раҳнамолари сифатида иш кўрган. Хорижий мамлакатларда Нлар ҳозир ҳам бор, улар сайидлар жамоалари ҳаётини бошқаради, улар номидан давлат ҳокимияти вакиллари билан муомала қилади. Н.лик лавозими авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!