Насх
Насх — (араб. - бекор қилиш) - Қуръон оятларидан айримларининг қироати ва ёзувини ўзгаришсиз сақлаган ҳолда, уларни фақат амалдан қолдириш, татбиқ етмаслик. Шу каби оят - "мансух", уни бекор қилувчи оят -"носих" деб аталади. Ислом тарихига кўра, Қуръон оятлари яхлит емас, балки вақти-вақти билан, зарурат ва еҳтиёжга кўра 23 й. мобайнида нозил қилинган. Бу аснода шариатнинг айрим ҳукмлари оят ва ҳадислар кўрсатмаси билан янгиланиб турган. Шунинг учун баъзи оятлар мазмуни бир-бирига зид туюлади. Бундай вақтда улардан қайси бири кейин нозил қилинган бўлса, ўшаниси носих, олдин нозил қилингани еса, мансухдир. "Бақара" сурасининг 106-оятига ёзилган тафсирларда Н. ҳақида муфассал маълумотлар берилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!