Насоро
Насоро — (араб. - насроний сўзининг кўплиги; масиҳийлар, христианлар). Қуръони каримда Исо пайғамбарга ергашган диндорлар шу ном билан аталган. Бу сўзнинг келиб чиқишига сабаб - Исо Масиҳ Носира номли шаҳарда туғилган бўлиб, уни Носирий деб атар едилар. Унга ергашган кишини еса, насроний деб юрита бошлаганлар. Н. Исо Масиҳни илоҳийлаштирганлари учун ислом дини нуқтаи назарида ширк ахлидан ҳисобланадилар. Зеро, исломда Аллоҳ таолога ҳеч бир нарсани тенглаштириш ҳатто ўхшатиш мумкин емас. Н. еса, Исо пайғамбарни учта муқаддас куч -илохлардан бири деб еътиқод қилади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг кўпдан-кўп оятларида Н. ҳақида батафсил тўхтаб ўтилади ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни еътироф етишга даъват қилинади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!