Назр
Назр — (араб. - сўз бериш, ваъда қилиш, кучайиш) - ислом фиқҳида бирор саллаллоҳу алайҳи ва салламобли ишни бажаришга аҳд қилиш ва уни оғзаки ёки ёзма равишда ифода етиш (мас., фалон ишимни битирсам ёки согайиб кетсам, Аллоҳ йўлига бир қўй сўйиб, қурбонлик қиламан каби). Исломда Н.га ташвиқот йўқ. Аммо, Н. қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади. Агар бажармаса бир вожиб амални тарк етган ҳисобланиб, ор гуноҳкор бўлади. Кейинчалик халқ ўртасида Н. сўзи хайр, садақа, еҳсон қилиш маъноларида ҳам ишлатила бошлаган (мас., масжид, мозор ёки тиланчига Н. бериш каби). Исломга кўра, Н. имкони бор киши учун вожиб. Моддий ёки жисмоний жиҳатдан бажаришга қодир бўлмаган одам Н. қилмаслиги лозим.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!