Наззом
Наззом — Абу Ишоқ Иброҳим ибн Сайёр (? -835-36 ёки 845) - муътазилийларнинг Басра мактаби машҳур намояндаси; унинг издошлари ўзларини ан-наззомия (наззомийлар) деб аташган. Н.нинг асарлари сақланмаган, унинг қарашлари шогирди ал-Жоҳиз асарларида келтириб ўтилган. Н.нинг фикрича, барча нарсалар бир пайтда яратилган (жумлатан); жисмлар чексизликкача бўлинади, шунингдек, ҳаракатдаги жисм бир ердан иккинчи ерга, ўртадаги масофани четлаб сакраши (тафра) ҳақида; ҳиссий қабул қилинадиган сифатларнинг жисмга егалига; жисмларнинг ўзаро бирикиши (мудохала) ҳақидаги қарашлари маълум. Жоҳизнинг гувоҳлик беришича, Н. ва унинг издошлари "итлар ва хўрозлар устида олиб бориладиган тажрибани намоз ва Қуръон ўқишдан..., ҳаж ва жиҳоддан афзал кўришган", "чорёрлар"ни қоралаганлар, машҳур муҳаддислар Абу Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Масъудларни сохта ҳадис айтганликда айблаганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!