Назар
Назар — мушоҳадага асосланган мулоҳаза, назарий қараш. Бу маънода фиқҳда раъй ва қиёс терминлари ишлатилган. Каломда Н. деганда, асосан, маълумдан номаълумга елтувчи муҳокама тушунилган ва шу маънода унга баҳс, фикр, тафаккур, истидлол сўзлари маънодош бўлиб хизмат қилган. Шунга кўра, уларнинг илми кўпинча "илм ан-назар ва-л-истидлол" деб номланган. Фалсафада назария ва амалиётнинг ўзаро нисбатига асосан назарий ақл (ал-акд ан-назарий) ва амалий ақл (ал-акл ал-амалий) фаркданган, фанларни еса, назарий (улум назария-физика, математика, метафизика) ва амалий (улум амалия-етика, уй-рўзғор юритиш, сиёсат)га ажратганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!