Нажжор
Нажжор — ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад (? -тахм. 845) - машҳур илоҳиётчи; унинг издошлари ўзларини нажжорийлар ёки ҳусайнийлар деб аташган. Қум ш.да туғилган, дурадгорчилик қилган Н. мунозара қилишга ўчлиги билан шуҳрат қозонган, айниқса, Басра муътазилийлари раҳбари ан-Наззом (835/836 ёки 845 й.в.е.) билан ҚИЗЕИН мунозара олиб борган ва шулардан бири чоғида вафот етган. Шаҳристотйнинг фикрига кўра, Рей ва унинг атрофидаги кўпчилик муътазилийлар Н. таълимотига амал қилганлар. Ибн ан Надим Н.нинг 20 га яқин асари номини келтириб ўтган. Баъзи масалаларда у суннийлар билан, баъзиларида еса, муътазилийлар билан бирга бўлган. Хусусан, барча муътазилийлар каби у "абадий илоҳий сифатлар"ни инкор етган, бунинг учун уни сунний-сифатийлар танқид қилганлар. Шу билан бирга у муътазилийларнинг инсон иродаси еркинлиги ҳақидаги ақидасини рад етган ва сунний-сифатийларнинг Аллоҳ -инсон хатти-ҳаракатларининг ижодкори ва ҳаракат қилиш имконияти ҳаракат билан бир пайтда содир бўлади, деган фикрига қўшилган. Уни жабарий деб ҳам аташган, чунки, у дунёда фақат Аллоҳ хоҳлаган нарсагана бўлади, деб ҳисоблаган. Ақоиднинг хусусий масалалари бўйича нажжорийлар ичида ўзаро ихтилоф пайдо бўлгач, улар айрим гуруҳдарга бўлиниб кетишган, уларнинг орасида бургусийлар, заъфаронийлар ва мустадрикийлар машҳур.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!