Нажаф
Нажаф — Машҳад Али - Ироқдаги шаҳар, Куфадан 10 км ғарбда, Месопотамия водийси ва саҳро чегарасида жойлашган зиёратгоҳ, Анъанага биноан Куфа атрофида, ҳоз. Н, жойлашган ерда Али ибн Абу Толиб (кв) дафн етилган. Умавийлар ҳукмронлиги даврида қабр ўрни сир тутилган, шу туфайли кейинчалик Н.даги турли жойлар Али дафн етилган ер деб белгиланган. Ривоятга кўра, сағана халифа Ҳорун ар-Рашид (786-809)нинг кўрсатмасига биноан қурилган. Ибн Ҳавқалнинг хабар беришича, Мосул ҳокими, ҳамдонийлардан бўлган Абул Хайжа унинг тепасига катта гумбаз ўрнатган, 10-а. охирида еса, мақбара курилган. 11-а. ўртасида мақбара суннийлар томонидан ёндириб юборилган, лекин тез орада қайта тикланган. 14-а. бошига келиб шаҳарда сўфийлар хонақоси пайдо бўлган. 1326 й. Н.га географ Ибн Баттута келиб уни батафсил таърифлаган: жумладан у шаҳарнинг олтин дарвозалари, мақбаранинг олтин чироқтсонлари, ҳашаматли гиламлари ва дарпардаларини қайд етган. Ўша даврдаёқ Н. Ироқнинг енг муҳим шаҳарларидан ҳисобланган. Ҳоз. Н. - шиалик илоҳиётининг йирик маркази, зиёратгоҳи. Айниқса, ашуро кунлари ва ҳазрати Али вафот етган кун нишонланаётган вақтда Н. гавжум бўлади. 1964-1978 йларда бу ерда Ерондан қувғин қилинган оятуллоҳ Руҳулло Ҳумайний яшаган
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!