Наврўз
Наврўз — Марказий Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг кад., анъанавий Янги йил байрами. Тарихий манбаларда Н. катта байрам сифатида Аҳоманийлар давридан нишонлаб келинади. Абулқосим Фирдавсий "Шоҳнома асарида Н. байрамининг урфга айланишини қад. паҳлавий китобларидаги маълумотларга асосланиб Ерон епосининг қаҳрамони шоҳ Жамшидга боғлайди. Марказий Осиё, Ерон ва Афғонистонга ислом дини тарқалгач, бу ўлкаларда Н.ни байрам қилиш аввалгидек тантанали бўлмаса-да, аммо бутунлай йўқолиб ҳам кетмади. Марказий Осиё ва Ерон халқлари 9-10-а.ларда араб халифалиги асоратидан кутулгач, Н.ни байрам қилиш яна умумхалқ байрамига айланиб расмийлашди. Байрам куни маҳбуслар ҳам озод қилинган. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит-турк" асарида ҳам баҳор ва Н.га багишланган халқ қўшиқларидан намуналар келтирилган Беруний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарида ҳаётий ва диний байрамларнинг келиб чиқиши ҳақида ёзган. Н. байрами янги йил биринчи ойи - ҳамалнинг биринчи куни, мил. йил ҳисоби билан ҳар йили 21 март куни нишонлаб келинади. Н. байрами баҳор ойига - қ. х. ишларининг бошланишига тўғри келган. Н.нинг биринчи ва ОЛТИНЧИ кунлари ниҳоятда тантанали ўтказилган. Н. байрами 80-й.лар ўрталарида асосси; равишда диний байрам ва маросимлар қаторида ман қилинди. Кейинроқ бу байрам бошқа қадриятлар қаторида тикланди. Хоз. Н республикада умумхалқ байрамларидан бири сифатида нишонланади ва дам олиш куни деб еълон қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!