Навоий
Навоий — Низомиддин Мир Алишер (1441 -1501) - улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири, давлат арбоби. Ҳиротда туғилди. Темурийлар даврида яшаб, темурий шаҳзодалар билан бирга тарбияланди. 4-5 ёшларида мактабга борди, Қуръони карим ва ҳадислар унинг дунёқараши шаклланишига таъсир қилди. Н. "ёшлик ва йигитлик замонида доимо дарвишлар суҳбатининг талабгори еди" (Хондамир). Унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятида йирик шоир, Ҳирот нақшбандийлик тариқатининг етакчи вакили Абдураҳмон Жомий билан учрашуви катта из қолдирди. Жомийни устоз-пир ҳисоблаб, унинг тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфи тарихи ва намояндалари ҳақидаги бир неча асарини туркий тилда қайта яратди. 1466-68 й.ларда Н. Самарқандда яшаб таниқли фиқҳшунос Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсдан сабоқ олди. Шоирнинг фиқҳ илмини синчиклаб ўргангани бадиий ижодида ҳам, ижтимоий фаолиятида ҳам асқотди. Н. ўз умри давомида мусулмонлик тартиб-қоидаларига, ислом кўрсатмаларига тўла амал қилди. Айни вақтда пайғамбарлар, сўфийлар, машойихлар ҳаёти, уларнинг яшаш тарзлари хусусида маълумот берувчи "Насойимул-муҳаббат" ("Муҳаббат шаббодаси"), "Тарихи анбиё ва ҳукамо" ("Пайғамбарлар ва ҳакимлар тарихи") каби асарлар яратди. Н.нинг "Хамса" асарига кирган достонларда, девонларда сўфийлар, дарвишлар, орифлар хислатларини таърифловчи ғазаллар, мухаммаслар, қиталар, боблар бор. Н. бу зотларни Худо ва пайғамбардан кейин тилга олиб, уларни Аллоҳ билан инсоният орасидаги воситачи, руҳий ва маънавий олам посбонлари сифатида еъзозлайди. Н. муқаддас китоблардаги илоҳий фикрлардан ўз ижодида фойдаланиб, уларни махсус рисолалар учун манба сифатида қабул қилди. Чунончи, "Арбаин" ("Қирқ ҳадис"), "Назмул-жавоҳир" ("Гавҳарлар тизими"), "Маҳбубул-қулуб" ("Кўнгилларнинг севгани"), "Муножот", "Сирожул-муслимин" ("Мусулмонлар чироғи") каби китоблари Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар таъсирида юзага келди. Уларда шариат ахкомлари, Аллоҳ сифатлари, ислом арконлари ва ақидалари хусусида сўз юритди, бу билан ислом таълимотининг оммалашишига, равнақ топишига катта ҳисса қўшди. Н. вазир ва ҳоким лавозимларида ишлаганида ҳам, кейин ҳам бадиий ижод билан шуғулланиш баробарида масжид ва мадрасалар, хонақоҳ ва работлар бунёд етиш, илм-санъат аҳдларини тарбиялаш йўлида саъй-ҳаракатлар қилди. Ҳиротдаги Жоме масжиди ва унинг ҳузуридаги мадраса, "Халосия" хонақосига, Астробод, Машҳад, Марв сингари чекка ўлкалардаги қурилишларга ҳам маблағларини аямади. Ўз жамғармасидан 4 та катта мадраса, 25 дан ортиқ масжид ва хонақоҳ, 50 дан ортиқ работ ва ҳ.к. курдирди. Н.нинг елга иноят ва марҳамати рўза ойида, ҳайит кунларида айниқса беқиёс бўлар еди. Шоир "Вақфия" асарида бу жараённи деярли қонунлаштириб қўйган. Кейинги йилларда Н. асарларини тадқиқ қилиш ва нашр етишда янги босқич бошланди. Унинг ижодига тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг таъсири, асарларида сўфийлик ғояларининг бадиий талқини масалаларини ўрганишга киришилди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!