Набий
Набий — (араб. - кўплиги анбиё, илоҳий хабар келтирувчи) - пайғамбар, Аллоҳнинг фармойишини инсонларга етказиб берувчи воситачи шахс. Н.ларга ишониш ислом дини ақидаларидан бири ҳисобланади. Ўзларига махсус китоб ва шариат берилмай, бир расулга (яъни Аллоҳ елчисига) ато етилган китоб ва шариатга амал қилмоққа буюрилган пайғамбарлар Н.лар дейилади. Нларнинг ҳеч бири расул бўла олмайди, аммо расулларнинг ҳар бири Н. номи билан ҳам аталади. Аллоҳдан ваҳий олиб турувчи шахс Қуръонда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг расул (елчи) деган исми билан бир қаторда енг асосий сифатларидан (номланишларидан) бири. Қуръонда, шунингдек, ундан аввал ўтган қад. пайғамбарлар, жумладан, биринчи пайғамбар Одамато ҳақида кўп зикр қилинган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) еса, енг охиргиси бўлиб, "ҳотам ан-набийин" - "пайғамбарлар муҳри" деб аталадилар. Қад. пайғамбарлар Аллоҳга имон келтиришга чақирганлар ҳамда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дунёга келишларини башорат қилганлар. Ривоятларга кўра, уларнинг сони 124 минг. Бироқ, Қуръонда 25 тасининг номи зикр қилинган. Улардан кўпининг қўшимча нисбалари бор. Мас., Иброҳим (ас) Халилуллоҳ (Аллоҳнинг дўсти), Исо Руҳуллоҳ (Аллоҳнинг руҳи), Муҳаммад Расулуллоҳ ва ҳ.к. Тўққизта пайғамбар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Улар Нуҳ, Иброҳим, Довуд, Яқуб, Юсуф, Айюб, Мусо, Исо, Муҳаммад. Улардан бир нечасига муқаддас китоблар: Мусога Таврот, Довудга Забур, Исога Инжил, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Қуръон нозил қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!