Мўжиза
Мўжиза — (араб. - ақлни ожиз қолдирувчи ҳодиса) - пайғамбарларнинг ҳақиқатан ҳам Аллоҳ томонидан бандаларга юборилган елчилар еканига далил-ҳужжат сифатида юз берадиган ғайри табиий ҳодиса. Мас., Мусо (ас)нинг ҳиссаси таёқ сифатида қўй ҳайдашдан ташқари, керак пайтда бошқа шаклга кириб, дарёга кўприк бўлар, ёки аждарга айланиб пайғамбар фойдасига хизмат қилар еди. Қўллари қўйнига суқиб олингач, тунда йўлни ёритишдек ёғду сочар еди. Исо (ас)га оғир, бедаво касалликларни ҳам бир нафас билан тузатиш, мурдаларни тирилтира олиш каби мўжизалар ато етилган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) еса, бир неча ўнлаб мўжизаларга ега бўлганлар. Уларнинг ичида енг улуғи - ўқиш, ёзишдан мутлақо хабари йўқ саллаллоҳу алайҳи ва салламодсиз (уммий) шахснинг Қуръони карим оятларини ёддан тиловат етиши ва уларнинг назм ва мазмун жиҳатидан башарият имконида йўқ олий даражада айтилган илоҳий ваҳий еканидир. Ғайритабиий ҳодисалар деганда ҳавода бевосита учиш, сув бетида юриш, узоқ масофани бир лаҳзада босиб ўтиш, жонсиз нарсаларни гапиртириш, зарур ҳожатларнинг раво бўлиши, дуосининг ижобат етилиши каби ишлар назарда тутилади. Бу хилдаги ҳодисалар азиз-авлиёлардан содир бўлса у каромат дейилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!