Мўмин
Мўмин — (араб. - еътиқод қилувчи, динга ишонувчи) - илк ислом даврида Мадина жамоаси (қ. Умма) аъзоси. Шаръий амалларни тўкис бажарувчи шахс еса, муслим деб аталган. М. ва муслим луғавий жиҳатдан бир-биридан тафовут қилнган. Кейинчалик улар бир мазмунда тушуниладиган бўлган. Қуръонда М. сўзи Аллоҳнинг сифати ва диндор еътиқодининг ички, ахлоқий томонини акс еттирувчи алоҳида тушунча сифатида беш жойда қўлланилган. Уламолар кимни М. қаторига киритиш ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Чунончи, ахли сунна ва жамоа "қалбан ишонган" (акд би-л-қалб), ўз имонини очиқ, барчага еълон қилиб (иқрор), чин ният билан яхши, солиҳ амалларни қилувчини М. деб ҳисоблайди. Муржиъийлар бўлса, қалбан ишонган ва ўз имонини очиқ, барчага еълон қилган киши (солиҳ амал қилмаса ҳам) М.дир, дейдилар. М.нинг мана шу икки асосий моҳияти ҳақидаги фикр бошқа тариқат ва оқимлар томонидан еътироф қилинган. М. -оддий халқ тилида ювош, мулойим одам деган маънони ҳам билдиради.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!