Муҳтасиб
Муҳтасиб — (араб. - назорат қилувчи) - ўрта аср мусулмон давлатларида ислом маросимлари, урф-одатлари ва шариат қонунларининг бажарилиши, одамларнинг жамоат жойларида юриш-туриши устидан назорат қилувчи амалдор. Шариат тизимига хос мансабдор шахслар тоифасига кирган. Ўрта Осиёда бундай амалдорлар раис деб аталган. М.лар бозорлардаги нарх-наво ва ўлчов асбобларининг тўғрилиги устидан назорат қилиш, урф-одатларнинг бажарилишини кузатиш, диний вазифаларини бажармаган кишилар (мас., рамазон ойида рўза тутмаганлар)ни жазолашга ҳукм чиқариш ва ўша ернинг ўзвда ҳукмни ижро еттириш кабилар билан шуғулланган. М.ни одатда давлат бошлиғи тайинлаган ва у қози билан баробар иш кўрган. Аммо, М. маъмурий жиҳатдан қозидан пастроқ лавозим ҳисобланган ва ундан анча кам маош олган. М. шаҳарни нон билан таъминлаш, тақчил пайтларда унинг баҳосини маълум чегарадан оширмаслик, шунингдек, кемалар ва ҳатто ҳаммол, юк ташувчи ҳайвонларга қанча юк ортилганини ҳам текшириб туриш ва ҳ.к. билан шуғулланган. М. лавозими айрим христиан давлатлари (Қуддус қироллига, Арманистон)да ҳам бўлган. Яқин-яқин вақтларгача (1920 й.га қадар) Бухорода М. турли вазифаларни бажариб келарди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасвда масжидларнинг моддий ва маънавий фаолиятини назорат қилиб турувчи муҳтасиблик бўлими мавжуд.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!