Муҳокама
Муҳокама — суд жараёни. Суд юритиш тартиби исломда, асосан, 8-а. ўртасига келиб шаклланган. У учта тамойилга асосланган: жараёнда томонларнинг шахсан иштирок етиши, жараённинг ошкоралиги, жараённинг узлуксизлиги. Жараён оғзаки олиб борилмоғи лозим, ёзма гувоҳликлар ва далиллар еса, хотира учун ёзув сифатида қаралган, уларнинг ҳаққоний екани гувоҳлар (шоҳидлар) томонидан тасдиқланиши керак бўлган. Томонларнинг ўзлари айблов ёки даъво қўзғатганлар ва ўзлари ҳимоя қилганлар. Агарда текширув лозим бўлса, уни қози ёки унинг вакшш олиб борган. Агар томонлардан бири жараёнда иштирок қила олмаса, унинг номидан вакил қатнашган, лекин унга албатта қозининг руҳсати лозим бўлган. Томонлар ташқаридан таклиф етилган ҳуқуқшунослар кўмагидан фойдаланишлари мумкин бўлган, улар жараёнда адвокатлик вазифасини бажаришган, лекин, суд учун улар фақат гувоҳ ҳисобланишган. Кенг ошкораликни таъминлаш учун жараён шундай жойда ўтиши керакки, у ерда халқ тўплана олсин: майдонда, ҳоким ёки қозининг уйи олдида, махсус хона (маҳкама)да ва б. Суд штати доимий бўлмаган: қози ўз хоҳишига кўра унга котиб, таржимонлар, хабарчилар ва б.ни киритган, уларга суднинг умумий харажатларидан пул тўлаган. Суд жараёни вақтида ҳақиқат, ёки томонларнинг бири бошқасини ҳақ еканини еътироф етиши, ёки гувоҳларнинг кўрсатмалари, ёхуд томонларнинг бири қасам ичиб ўз ҳакдигига ишонтириши йўли билан аниқланган. Жараён қуйидаги тартибда ўтказилган: айблов ёки даъво қўзғатилгач, қози томонларнинг келиш имкониятларини ҳисобга олиб ишнинг кўрилиш жойи ва вақтини тайинлайди. Жараён бошланишида айбловчи томон ўз айблови ёки даъвосини изҳор етиб, имкони борича далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини келтиради, айбланувчи томон ўзини ҳимоя етувчи далил, асосларни келтиради. Борди-ю, томонлардан бирига қўшимча далиллар тўплаш учун вақт зарур бўлса, жараён шу даврга кечиктирилиши мумкин. Агарда на далиллар, на гувохларнинг кўрсатмалари томонлардан бирининг ҳақ еканини исботлай олмаса, томонлар қасам ичирилади, бунда айбловчи томон биринчи бўлиб қасамёд қилдирилади. Борди-ю, мана шу барча имкониятлар ҳам самара бермаса, тсаъволар исботланмаса, жараён тўхтатилади. Агарда айбловчи томон жараёндан сўнг қўшимча далиллар топгудек бўлса, у янги жараённи бошлаши мумкин бўлган. Ҳозирги даврда бундай суд жараёнлари, асосан, урф-одатни бузиш билан боғлиқ, оилавий ва баъзи мулкий муносабатлар (меросхўрлик ва мулк гақсимоти, васийлик, топшириқ, маҳр тўлаш устидан назорат ва б.)ни кўрувчи диний судлардагина олиб борилади. Мураккаб замонавий усулларни қўллаш билан боғлиқ текширувни талаб қилувчи барча ишлар диний судлар томонидан кўрилмайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!