Муҳожир
Муҳожир — ("ҳижрат қилган") - Макка фатҳига қадар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ергашиб Мадинага кўчиб борган мусулмон. Дастлабки йилларда М.лар сони юзга яқин еркак бўлган. Бадр жангида 70 га яқин киши қатнашган. Улар мусулмон жамоасининг енг сара қисмини ташкил қилган. Улар имон, еътиқод йўлида қариндошлик ришталарини узиб, уй-жой, мулкларини ташлаб Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ергашганлар. Дастлабки даврда М.ларнинг кўпчилиги бадавлат диндошлари хайриялари ҳисобига қашшоқ яшаганлар (Қуръонда сахийликка қилинган кўплаб даъватлар шу билан боғлиқ), лекин, яҳудийларнинг Бану Надир қабиласи кўчириб юборилгач, улар уй ва ерларга ега бўлишган, ўлжа ҳисобига бойий бошлашган. Умар И уларга бошқа мусулмонларга қараганда каттароқ маош белгилаган (қанча илгари ҳижрат қилган бўлса шунча кўп); ўлжа тақсимотида уларга кўпроқ улуш ажратилган. Ҳатто 8-а. бошидаги Миср ҳужжатларида Мларга аталган таъминотлар алоҳида қайд етиб ўтилган. Халифалик тахтига даъвогарларнинг барчаси М.лар ичидан чикқан. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) М.лар қаторига Маккадан Ҳабашистонга кўчган ва 629 й. Мадинага қайтиб келган мусулмонларни ҳам киритганлар, лекин Умар И маош белгилаш чоғида уларни олий даражага киритмаган, зеро, улар дастлабки жангларда қатнашмаганлар. Кейинчалик уларни М. деб аташмаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!