Муҳаррам
Муҳаррам — (араб. - тақикланган, муқаддас) - қад. арабларнинг Ой тақвимвда, шушшгдек, мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисобида биринчи ой. М. исломдан илгари ҳам арабларда муқаддас ой ҳисобланган, бу ойда қабилалар ўртасидага уруш-жанжаллар ва қон тўкишлар тақиқланган. Бу М. ойининг номидан ҳам кўриниб туради. М. ойининг биринчи ўн кунида шиалар имом Ҳусайнни ёдлаб мотам тутади, турли диний маросимлар ўтказади (қ. Ашуро). Исломда М. уруш ман қилинган тўрт ойнинг биридир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!