Муҳаммад
Муҳаммад — (саллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аҳмад ибн Абдуллоҳ (570/571 - 632) - ислом дини пайғамбари ва мусулмонларнинг биринчи жамоаси асосчиси. Мусулмонлар еътиқодига кўра, Аллоҳнинг охирги пайғамбари ва унинг елчиси. У зот орқали одамларга Қуръон нозил қилинган. Ислом таълимотига кўра, М. номларини айтган ёки ешитган киши "саллалоҳу алайҳи васаллам" (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) - "унга Аллоҳнинг раҳмат ва саломи бўлсин" ёки "алайҳиссалом" - "унга салмлар бўлсин" деб саловат айтиб қўйиш вожиб ҳисобланади. Қурайш қабиласининг ҳошимийлар уруғига мансуб, Маккада унча бой бўлмаган, лекин Макка зодагонларига яқин оилада туғилганлар. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақидаги маълумотлар жуда кам. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўдакликларидаёқ етим қолганлар; оталари Абдуллоҳ - пайғамбар (ас) туғилмасларидан аввал, олти ёшликларида еса - оналари Омина вафот етган. Сўнг М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўз тарбиясига олган боболари Абдулмутталиб ҳам кўп ўтмай оламдан ўтади. Етим болани тарбия қилишни амакилари Абу Толиб ўз зиммасига олади. 12 ёшларида М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир муддат Абу Толибнинг подасини боқадилар, кейин тижорат ишларига жалб қилинганлар. 21 ёшларида Абу Толиб М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Ҳувайлид ибн Асъаднинг қизи, бадавлат бева аёл Хадича хонадонига дастёрликка беради. Хадичанинг саллаллоҳу алайҳи ва салламдо ишлари билан шуғулланган М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сурияга сафар қилганлар. хусусан. Халаб ва Дамашқ шаҳарларига борадилар. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 595 й. 25 ёшда 40 ёшларга бориб қолган Хадичага уйланганлар. Хадича ҳаётлигада М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа хотин олмаганлар. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Хадича уч ўғил (Қосим, Тоҳир, Таййиб) ва тўрт қиз (Руқия, Зайнаб, Умму Кулсум, Фотима) кўрган. Ўғиллари гўдаклигидаёқ вафот етган. Қизларидан Фотимагана М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) авлодларини давом еттирган. Хадича вафотидан сўнг М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча бор уйланганлар (лекин, Оишадан бошқа бокира қиз хотин олмаганлар), улардан фарзанд кўрмаганлар. Фақат жориялари Мориядан Иброҳим исмли ўгил бўлган. У ҳам жуда ёшлигида нобуд бўлган. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ ёшга тўлганларида ўзларини бошқача сеза бошлаганлар. Ёлғизликни қўмсаб, Макка ёнидаги Ҳиро тоғида жойлашган ғорга бориб ибодат билан машғул бўлар, ўйга толардилар. Тахм. 610-й.да М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада ўзларининг худодан ваҳий олаётганларини еълон қиладилар. Буни биринчилардан бўлиб Хадича, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакиваччалари Али ибн Абу Толиб ҳамда асранди ғиллари Зайд ибн Ҳориса еътироф етиб имон келтиришган. Кўп ўтмай, Макканинг енг нуфузли саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарларидан Абу Бакр, Зубайр, Талҳа, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдураҳмон ибн Авф ва Усмон ибн Аффон М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг чин пайғамбар деб тан олишган. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) издошлари жамоаси дастлабки пайтларда 50 кишидан ошмаган. Макканинг қолган аҳолиси, айниқса, нуфузли қурайшийлар еса, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) таълимотларини очиқдан-очиқ душманлик билан қарши олган. Бунинг натижасида М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарафдорларидан 11 хонадон (50 га яқин одам) Ҳабашистон (ҳоз. Ефиопия)га кўчиб кетган. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоаларига жасур жангчилар сифатида танилган Ҳамза билан Умарнинг қўшилиши жамоанинг мавқеини оширди. Айни вақтда қурайш зодагонларининг М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у зотнинг тарафдорларига душманлиги янада кучайди. 620 й.да Хадичанинг, сўнгра Абу Толибнинг вафотидан сўнг Маккада вазият ёмонлашади, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) муайян хатар остида қоладилар. Ҳар йилги анъанавий Макка зиёратига келган Ясриб (ҳозирги Мадина ш.)лик Авс ва Хазраж қабилаларининг вакиллари М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан учрашиб, содиқлик билдиришади ва ёрдам қилишга ваъда беришади, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Ясрибга кўчиб боришга даъват қилишади. Аввал М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг издошлари (асҳоблар) ўз оилалари билан қурайш зодагонларидан махфий равишда гуруҳ-гуруҳ бўлиб кўчади. Охирида М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари Абу Бакр (ра) билан жўнаб кетадилар. 622 й.да юз берган бу кўчиш пайти (араб. хижра)дан мусулмонлар ераси - ҳижрий йил ҳисоби болшанади. Дастлаб, кўпчилик Маккалик мусулмонлар, кейинчалик М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари ҳам Ясрибга кўчиб ўтишган (Рабиул аввал ойининг 12 ёки 8-санасида ёки 622 й.нинг 24 ёки 22 сент.ида). Ясриб Мадинат ан-Набий ("Пайғамбар шаҳри") ёки шунчаки, Мадина деб атала бошланди. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоанинг оддий даъватчисидан сиёсий етакчисига айланганлар. Аста-секин Маккадан М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга кўчиб келган мусулмон - муҳожирлар ва мадиналик мусулмон ансорлар М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг асосий таянчлари едилар. Шанба ўрнига мусулмонлар учун жамоа бўлиб намоз ўқиладиган жума куни белгиланади. Каъба муқаддас ҳаж зиёратгоҳи деб еълон қилинади. У ислом динининг асосий зиёратгоҳи, ибодат қилувчилар ўша тараф (Қибла)га қараб ибодат қиладиган бўлдилар. Мадинада биринчи масжид, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйлари қурилади, мусулмон арконлари (ақоид) -ибодат, таҳорат, рўза, намозга чорлаш - азон хайр-еҳсон еҳтиёжлари учун закот йиғиш қоидалари ишлаб чиқила бошлади. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг елчиси, одамларга илоҳий йўл-йўриқ ва қонунларни етказувчи пайғамбар деб таниладилар. Мадинада М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) атрофларига бирлашган муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонлар жамоаси (умма) вужудга келди. Бу жамоа Арабистонда азалдан ҳукм суриб келган қон-қариндошликдан иборат уруғ-қабилачилик бирлашмалари асосида емас, балки ягона диний таълимот асосида вужудга келган еди. Умма диний руҳдаги уюшма бўлиб, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айни вақтда жамоанинг ҳам диний, ҳам дунёвий, ҳам ҳарбий раҳбари едилар. Ҳижрадан сўнг бир неча йил давомида Мадина ва атрофдаги араблар исломни қабул қилиб, жамоага аъзо бўлиб киришди. Шаҳардаги яҳудийлар мусулмонлар билан тузган аҳдномани бузгани учун қисман ҳайдаб чиқарилди, бир қисми қириб юборилди. Шундай қилиб, М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) диний таълимот, маросимлар ва жамоани уюштиришнинг асосий тартиб қоидаларини шакллантирганлар. Бу қонун-қоидалар келтирилган ваҳийларда кисман М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ваъзлари, хатти-ҳаракатлари ва қарорларида ўз аксини топди. Мадина даврининг аввал бошидан жамоани жипслаштириш ва уни кенгайтиришнинг шаклларидан бири маккалик мушрикларга қарши курашиш еди. 623 й. мусулмонларнинг Макка саллаллоҳу алайҳи ва салламдо карвонларига ҳужумлари бошланди. Маккаликларга қарши уюштирилган иқтисодий уруш, улар фаровонлиганинг асосий манбаи бўлган саллаллоҳу алайҳи ва салламдо карвонлари ишини чиппакка чиқарди. 624 й.да Бадр қудукдари олдида, (қ. Бадр жанги) 625 й.да Уҳуд тоғи етагида (қ. Уҳуд жанги) жанглар бўлди. 626 й.да маккаликлар мадиналикларга узил-кесил зарба бериш мақсадида йирик ҳарбий сафарга отланишди. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинани узоқ қамал шароитига тайёрладилар, шаҳар атрофига чукур хандақлар қазилди ва у ерларга камончи ўқчилар жойлаштирилди. Қаттиқ тўзонли шамоллар қамал қилувчиларни толиқтирди, улар орасида низолар бошланди. Натижада Мадина қамали бекор қилинди, бу ғалаба Мадина жамоасини янада жипслаштириш билан бирга, унга янги-янга бадавий қабилаларнинг қўшилишига олиб келди. Ҳижранинг 6-йилида маккалик қурайш зодагонлари мавжуд муаммоларни келишувчилик йўли билан бартараф етиш учун М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан тенгма-тенг музокара олиб боришга мажбур бўлишди. Хусусан, Худайбияда муҳим битим тузилди: унга кўра, маккаликлар келгуси йили Мадина мусулмонларининг Каъба зиёратига тўсқинлик қилмаслик, улар Маккага келган кунлари шаҳардан ташқарига чиқиб туриш мажбуриятини олди. Мадиналиклар ўз навбатида бундан буён Макка карвонларига тегмайдиган бўлди. Бу даврга келиб маккаликларнинг Ғарбий Арабистондаги сиёсий таъсири тобора заифлаша бошлаган еди. Шу шароитда Макка ҳукмрон доиралари М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоаси билан муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини тушуна бошлади, Мадинага қарши курашнинг етакчиларидан бири бўлган Абу Суфён М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарафига ўтди. 630 й.да Макка М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га жангсиз таслим бўлди, исломнинг диний марказига айланди. Каъба ичидаги бутлар ва санамлар бузиб ташланди, у янги диннинг енг муқаддас саждагоҳига айлантиридди, бу ерга зиёрат (ҳаж) қилиш бу диннинг шартларидан бири деб еълон қилинди. Маккаликларнинг ўзлари еса М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоаларига қўшилди. Бу ҳол М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоаларининг бадавийларга таъсирини янада кучайтиришда ва улар ўртасида исломни кенгроқ ёйишда муҳим аҳамият касб етди. 631 й.да кўп қабилалар М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўйсунди ва исломни қабул қилди. Ҳижранинг 10-йили (632 й. мартида) М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ўз оила аъзоларини олиб, Мадина атрофларидаги 100 мингдан ортиқ киши билан Маккага биринчи ва охирга марта зиёрат (ҳаж)га бордилар. Буни исломда ҳажжат ул-вадў дейилади. Мана шу зиёрат Макканинг ислом диний маркази сифатидаги мавқеини узил-кесил ҳал етди. Ўшандан буён ўтган барча асрлар давомида мусулмонлар Маккани зиёрат қилади. Ана шу зиёратдан уч ой кейин узоқ давом етмаган касалликдан сўнг М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинада вафот етадилар. Пайғамбар (ас)ни ўз ҳужраларига дафн қилишган, мақбаралари кейинчалик у ерда қурилган катта масжид ичига олинган, мусулмонларнинг зиёратгоҳига айлантирилган. М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётлари ва таржимаи ҳоллари Сийрдяа, у зотнинг сўзлари ва қилган ишлари ҳақидаги ривоятлар Ҳадисларда баён етилган. Ислом таълимотида М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) комил инсон сифатида таърифланадилар. Суннада пайғамбар (ас)нинг ҳаётлари барча мусулмонлар учун намуна бўлиши кераклиги таъкидланади. Ислом анъанасида М. (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч қандай ғайритабиий, илоҳий хусусиятга ега емасликлари, балки ҳамма каби оддий одам, лекин Аллоҳнинг чин ва охирги пайгамбарлари еканликлари қайд етилади. М.(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шаклу шамоиллари, сийрату сифатлари, инсоний фазилатлари, бошқа пайғамбарлардан фарқ етадиган хусусиятлари тўғрисида бирга юрган, суҳбатларидан баҳраманд бўлган саҳобалар ҳамда никоҳида бўлган аёллари томонидан нақл қилинган ривоятлар асосида кўплаб асарлар битилган. Улардан Абу Исо Термизийнинг "Шамоили набавия", Муҳаммад Бусирийнинг "Қасидаи бурда", Абу Жаъфар Барзанжийнинг "Мавлидин-Набий", Муҳаммад ибн Солиҳнинг "Муҳаммадия", Мавлоно Муъиннинг "Сияри шариф", Акбарободийнинг "Нодирул-меърож", Саййид Маҳмуд Тарозийнинг "Ширин калом", "Нурул калом", "Нурул-басар" ва б. кўплаб муаллифларнинг асарларини мисол қилиб келтириш мумкин. Имом Термизийнинг "Шамоили набавия" китоби улар ичида кадимийлиги ва ривоятларининг саҳихдиги билан ажралиб туради. Унда М.(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг жисмоний ва ахлоқий хусусиятларига батафсил таъриф берилган. Мас., икки кифтлари ўртасида "Муҳаммадун-Расулуллоҳ" дея битилган муҳри нубувватлари бўлгани, соч-соқолларининг оку қораси нечта бўлганидан тортиб, кийим-кечақлари, оёқ кийимлари, таққан узуклари, қилич-қалқонлари, салла-чопонлари, еган ва ёқтирган таомлари, овқатдан олдин ва кейин ўқиган дуолари, сув ичишлари, хушбўй нарсаларни истеъмол қилишлари, сўзлашиш одоблари, хулқ-одоблари, кулиш ва ҳазил-мутойибалари, мусиқа ва шеъриятга муносабатлари, ибодат ва риёзатлари, тиловат ва муножотлари, ётиш-туришлари, тиббиётга муносабатлари, кундалик тирикчиликлари, ному лақаблари, умрларининг микдори, хасталик ва вафотлари, қолдирган мерослари ва б. сифатлари тўғрисида алоҳида-алоҳида боб ва фасллар орқали баён етилган. Жисмоний тузилишлари тўғрисида жумладан шундай нақл қилинади: "Ул зотнинг бўйлари унчалик новча ҳам, паст ҳам емас, бош, қўл, оёқ ва кифтлари йўғон, юзлари қизғиш, кўзлари катга, оқи жуда оқ, қораси ўта қора, ўткир, сочлари қулоқларининг юмшоқдаригача ёпиб, елкаларига тегиб-тегмай турар, бўйинлари сочлари орасидан товланиб, гўё кумуш кўзадек кўриниб турар, терласалар, маржондек терларидан муаттар ҳвд таралар, бирор кишига қайрилиб қарамоқчи бўлсалар бошларинигана буриб қарамай, балки бутун гавдалари билан ўгирилиб қарар едилар. Олд томонларини қандай кўрсалар, орқа томонларини ҳам шундай кўрар едилар. М.(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг соялари ер узра намоён бўлмас еди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!