Муҳаддис
Муҳаддис — (араб.- ҳадис ривоят қилувчи) -ҳадисларни тўплаш, саралаш ва шархлаш билан шуғулланган илоҳиётчи. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ҳадисларни тўплаш кенг анъанага айлана бошлаши натижасида илоҳиётчиларнинг бир қисми бу соҳада ихтисослашган ва улар М.лар деб ном олган. Ҳадис тўпламлари ислом анъанасида еътибор қозониб, М.лар (мас., Муҳаммад ал-Бухорий, Муслимибн ал-Ҳажжож, Ибн Можа ва б.) ислом тарихида машҳур бўлиб кетган. Исломда ҳадис Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!