Муғийрийлар
Муғийрийлар — ал-Муғирия - "ўта" шиалар жамоаси, Муғийра ибн Саъид ал-Ижлий издошлари. Холид ибн Абдуллоҳ ал-Касрийнинг Ироқдаги ноиблиги даврида (724-738) Муғийра Куфада ўзини "пайғамбар", Муҳаммад ибн Абдуллоҳни маҳдий деб очиқдан-очиқ даъво қилиб чиққан. Ноибнинг амрига кўра, Муғийра ва унинг бир гуруҳ издошлари қўлга олиниб, гулханда ёқилган (736 й.). Муғийра тарафдорлари Жаъфар ас-Содиқнинг имомлигини тан олмаганлар, уларнинг фикрича, имом Муҳаммад ал-Боқир (732 й. в.е.) имомликни Маҳдий келишигача Муғийрага васият қилган. 762 й. имомлик учун курашда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳалок бўлган, бироқ М. ва унга имом сифатида қасамёд қилган аббосий шиаларнинг бир қисми унинг вафот етганини инкор етганлар, уларнинг фикрича, унинг қиёфасидаги шайтон ўлдирилган, унинг ўзи еса, тоғларга яширинган ва айнан унинг ўзи, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га исмдош бўлгани туфайли, Маҳдий сифатида қайтади. Шундан уларнинг бошқа бир аталиши - муҳаммадийлар келиб чиққан.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!