Муътазилийлар
Муътазилийлар — муътазила (араб. -ажралиб чиққанлар, узоқлашганлар) -исломдаги илоҳиёт оқимларидан бири. 8-а. ўртасида Араб халифалигида вужудга келган. Асосчилари Восил ибн Ато (699-748) ва Амр ибн Убайд (762 й. в.е.). Улар ўз гуруҳи билан устозлари Ҳасан ал-Басрий (728 й. в.е.) мактабидан ажралиб чиққан. М. Қуръонни диний ҳақиқатнинг манбаи деб еътироф етади, уни сўзма-сўз емас, мажозий талқин қиладилар, ривоятларга кўр-кўрона ишонишга қарши чиқадилар. М. қадарийларнинг инсон ирода еркинлиги ҳақидаги таълимотини ривожлантирдилар ва асосладилар. Улар 9-а.да ўзларининг ақидалар тизимини яратдилар. Бунгача исломда давлат дини ва барча учун мажбурий деб еътироф етилган ягона ақидалар тизими бўлмаган. Чунки, дастлабки икки юз йиллик давомида ислом турли фикр, мактаб, мазҳаб, ҳуқуқий фирқалар йиғиндисидан иборат бўлган. Шунингдек, халифалар диний, сиёсий мухолифатдага ҳаракат (хорижийлар, шиалар ва б.)га қарши курашувчи мафкуравий қуролга зарурат сезаётган еди. Шунинг учун халифа Маъмун (813-833) М. таълимотини давлат дини деб еълон қилди. Халифа фармони билан барча қозилар, илоҳиётчилар, амалдорлар шу еътиқоддами ёки йўқми, синаб кўрилди. М. ақидасини (хусусан, Қуръоннинг яратилганини) тан олмаганларни ишдан бўшатди, ҳатто ўлим жазо чорасини қўллади. Махсус жазо муассасаси - "миҳна" ташкил етди. Аммо, мажбурий чораларга қарамасдан М. таълимоти халифаликда умуман қабул қилинмади, халифа Мутаваккил (847-861) даврида еса, М. таълимоти "шаккоклик" деб еълон қилинди. М. ақл-идрокни илоҳиёт асоси деб еътироф етган, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфни инкор етишга уринган, ўзларини яккахудолик (тавҳид) ва адолат (адл) тарафдорлари, деб атаган. М.нинг асосий ғоялари вақти келиб шиа илоҳиётчилари томонидан ўзлаштириб олинди. Кейинчалик Ироқ ва Еронда 11-12-а.ларга, Ўрта Осиёда 13-14-а.ларга келиб йўқолиб кетган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!